RU

Последние новости

08:15"Челси" январда 50 миллион фунтлик трансферни амалга оширмоқчи  0 07:45Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси Каннаварони терма жамоаси устози бўлгани ҳақида фикр билдирди  5 01:57"Интер" кетма-кет 5 та пенальти қайтарган дарвозабонни сотиб олмоқчи  1 01:18Левандовски билан можаро сабаб ишсиз қолган мутахассис Қозоғистон терма жамоасини бошқариши мумкин  4 00:49"Бавария" "Барселона", "Ливерпул" ва "Реал" қизиқаётган ҳимоячи билан боғланди  0 00:15Жейми Каррагер: "Ливерпуль" деярли баскетбол жамоасига айланиб қолди"  1 23:31УЕФА "Барселона" ва "Милан"га АҚШ ва Австралияда ўйин ўтказишга рухсат берди, лекин ташкилот миллий лигалар ўйинларини чет элда ўтказишни қўллаб-қувватламайди  0 22:31ФИФА президенти Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийини табриклади  36 22:00"Барселона" Араухони қанчага сотмоқчи?  6 21:36"Қайрат" бош мураббийи Калмурзага машина совға қилиниши ҳақида: "Агар ёрдам бермоқчи бўлсангиз – клубга автобус ёки микроавтобус совға қилинг. Бир кишини алоҳида ажратиш нотўғри, бу жамоавий спорт"  5 21:08"Марсель" "Реал" ҳужумчисини ижарага олмоқчи  2 20:01"Челси" "Ювентус" етакчиси учун 66 млн евро таклиф этди ва рад жавобини олди  7 19:39Гвардиола Родрининг янги жароҳати ҳақида: "Биз унга ғамхўрлик қилишга ҳаракат қилдик, аммо бўлар иш бўлди"  2 19:16Шенсни "Барселона"да биринчи марта мағлубиятга учради   1 18:55Уругвай терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин учун қайдномаси маълум  34

Забиҳилло Ўринбоев: “Ушбу ғалаба орқали тарихни янгилай олдик” Новости

Забиҳилло Ўринбоев: “Ушбу ғалаба орқали тарихни янгилай олдик”

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси сардори Забиҳилло Ўринбоев ЎФФ расмий сайтига интервью берди ва ғалаба учун барчага миннатдорчилик билдирди.

U-23 Осиё чемпионати чорак финалида Японияни йирик ҳисобда мағлуб этиб, ОЧ ярим финалига чиққан

“Ушбу ғалаба орқали тарихни янгилай олдик. Ушбу турнирлар тарихидаги ҳозирча энг яхши натижани кўрсатдик. Албатта, бу борада бизни қўллаб-қувватлаб турган ЎФФ раҳбариятига ва мухлисларга раҳмат. Биз ғалабалар билан уларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.

ЎФФ раҳбарияти бизни учрашувлардан олдин қўллаб-қувватлаб турибди. Бу албатта, бизга ҳар бир учрашувдан олдин куч беради. Қолаверса, бугунги совуқда стадионга келиб, бизни қўллаб-қувватлаб турган ўзбекистонлик мухлисларга алоҳида раҳмат.

Биз Японияга қарши учрашувни жуда яхши ўтказдик. Футболчилар бор кучлари билан ўйнашди. Ушбу ғалаба билан барчани табриклайман. Бугунги учрашувдан олдин ЎФФ президенти Умид Аҳмаджоновнинг терма жамоага йўллаган мурожаатномасини ўқиб чиқдик ва бундан албатта, хурсанд бўлдик. Бу эътибор ва ишонч бизга янада масъулият юклайди. Ушбу турнирда терма жамоага билдирилган ишончни оқлаш учун ҳаракат қиламиз”, - деди Ўринбоев.


Рейтинг: -15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика