RU

Последние новости

22:47"Атлетико" — "Реал". Таркиблар маълум  4 22:28ПСЖ — "Марсель". Франция Суперкубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 22:09БАА Про лигаси. "Дибба" ўз уйида "Хорфаккан"дан устун келди, Абдуллаев баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  0 21:39"Ювентус" октябрь ойида ишдан бўшатилган Тудор билан шартномани бекор қилди. Мураббий бошқа клубни бошқариши мумкин, аммо А Сериянинг эмас  0 20:54"Тоттенхэм" "Вулверхэмптон" ҳужумчисига даъвогарлик қилмоқда  0 20:24“Бунёдкор” мураббийлар штабига италиялик мутахассис қўшилди  1 20:07ОКМК машғулотлари Championat.asia объективида  2 19:31"Барселона" тарихий рекорд ўрнатди  9 19:07ОКМК Олимпия шаҳарчасида мавсумга ҳозирлик кўрмоқда  1 18:50Расман: Отабек Боймуродов — "Сурхон" футболчиси  7 18:30Нигерия термаси футболчилари мукофот пулларини олмаса, Жазоирга қарши ўйинга бормаслик билан таҳдид қилмоқда  6 18:01ФИФА ЖЧ иштирокчиси бўлган ҳар бир футболчи учун 3D-профиль яратади  0 17:34"Барселона" Рэшфордни тўлиқ сотиб олишдан воз кечди  6 17:06"Челси" Леау учун жиддий қадам ташламоқда  6 16:43"Олтин тўп"нинг 2 карра соҳиби оғир касалликка чалинди  10

"Ювентус"да оддий "физрук"дан кучли мураббийга айланган Аллегри Новости

"Ювентус"да оддий "физрук"дан кучли мураббийга айланган Аллегри

Бугунги кунда "Ювентус" бош мураббийи Аллегри юлдузлар билан тил топиша оладиган, ҳатто захирадагиларни ҳам хафа қилмайдиган устоз номига сазовор бўлди.

Бир неча йил олдин Аллегри креатив ҳаракатлана оладиган ярим ҳимоя чизиғини яратиш ғояси бўлган. Массимилианонинг ўша рўйхатида Кристиан Эриксен, Коутиньо, Иско ва Адриен Рабьо бор эди. Лекин вақт ўтгани сари Аллегри бу тактикадан фойдаланиш истагидан 2 та сабаб туфайли воз кечишга қарор қилган. Биринчиси - клублар ўз етакчиларидан айрилишни исташмаган. Иккинчиси - юқорида саналган ўйинчининг ҳар бири 60 миллион евродан қиммат эди. Ҳатто «Ювентус»дек жамоа ҳам бундай катта ҳаражат қила олмасди.

Шундан сўнг, Аллегри режаларини ўзгартирди. Креатив ярим ҳимоячилар режаси ўрннига бир нечта вазифани бажара оладиган универсал ўйинчиларни излашга тушди. «Юве»нинг уддабурон менежерлари эса буни арзимаган нарх эвазига амалга оширишида Аллегрига ёрдам беришди. Пьяничга клуб 32 миллион евро тўлаб берган бўлса, Хедира ва Эмре Жан текинга келди (эркин агент). Бунинг орасида Блез Матюидини 20 миллионга Туринга кўчириб олиб келинди, Родриго Бентанкурни эса 12,5 миллион еврога харид қилишди.

Аллегри бу футболчиларнинг майдондаги ҳаракатларини чекламади. Аксинча, улар ўзини қайтадан кашф этишларида ёрдам берди. Пьянич майдондаги асосий вақтида ҳужум қилувчи ярим ҳимоячи (40%) сифатида ўйнаган бўлса, 10% – ҳимояда ҳаракатланди. Жан эса асосан марказий ярим ҳимоячи сифатида ўйнайди. «Ювентус»нинг бу мавсумдаги ўзига хос кашфиётларидан бири Бентанкур бўлди. У бутун майдон бўйлаб, ҳужумдан то ҳимоягача тезлик билан ҳаракат қилмоқда. Муҳими у бу ишни яхши уддалаяпти ва рақиб ҳужумини тўхтатишда ҳам, жамоа ҳужум қилганда ҳам ёрдамга улгурмоқда.

Аарона Рэмзини жамога олиб келиш ротация қилиш учун қўшимча имконият беради. Рэмзи зарур паллада ҳимояланишда, тўпни олиб қўйиш ва тезкорлик билан ҳужумни бошлашда фойдали ҳаракат қила олади. Аарон борлигининг ҳисобига Аллегри рақибга қараб, очко йўқотишдан ортиқча қўрқмай асосий футболчиларга дам бера олади. 


2014 йил Аллегри «Милан»дан «Ювентус»га ўтганида, минглаб мухлислар Турин клубини "физрук" билан шартнома имзолаганликда айблашганди. Массимилиано шу ўтган 4 мавсум давомида омадли трансферлар ва ностандарт тактик қарорлари туфайли нафақат мухлисларнинг, балки унга шубҳа билан қараган кўплаб мутахассисларнинг ҳам фикрини ижобий томонга ўзгартиришга муваффақ бўлди.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +24   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика