“Ювентус” ярим ҳимоячиси 1 ойга сафдан чиқди
01 авг 2022 09:15
Новости
“Ювентус” ярим ҳимоячиси 1 ойга сафдан чиқди
“Ювентус” аъзоси Уэстон Маккенни елкасидан жароҳат олди.
Тахминларга кўра, у 1 ойга яқин муддатни ўтказиб юборади. Аввалроқ, туринликлар футболчи билан хайрлашмоқчилиги айтилганди.
АҚШ ТЖ аъзоси “Юве” шарафини 2020 йилдан бери ҳимоя қилади. У ўтган мавсум жамоа либосида 29 баҳсда қатнашиб, 4 та гол урди. 23 ёшли Маккеннининг трансфер нархи эса 25 млн еврога баҳоланмоқда.
Комментарии