"Ювентус" собиқ ҳимоячиси Тудор "Галатасарой" бош мураббийига айланди
15 фев 2017 17:43
Новости
"Ювентус" собиқ ҳимоячиси Тудор "Галатасарой" бош мураббийига айланди
"Ювентус" ва Хорватия терма жамоасидаги ўйини билан машҳур бўлган Игор Тудор "Галатасарой" бош мураббийига айланди.
Маълумотларга кўра, хорватнинг сўнгги иш жойи "Карабюкспор" бўлган. "Галатасарой" ва Тудор ўртасидаги битим 1,5 йилга мўлжалланган. Бугун турк клуби футболчилари янги мураббий қўл остида илк машғулотни ўтказишади, таништирув маросими 16 февралда ўтиши режалаштирилган.
Комментарии