RU

Последние новости

10:54Раньери «Рома»нинг «Верона» устидан қозонилган ғалабасига муносабат билдирди  1 10:27Про лига. Бугун 3-тур якунланади  0 09:56«Барселона»да «Реал»га қарши учрашувдан аввал катта йўқотиш бор  4 09:26«Верона»га қарши учрашувдан сўнг Шомуродов ўз фикрларини билдириб ўтди  3 08:58Улуғбек Бакаев: "Гол ўтказиб юборган вазиятимиз ва пенальти белгиланган вазият бўйича ҳам саволларим бор"  12 08:31Исломбек Исмоилов – истеъдодларга тўла жамоа билан мукаммал ишни бажаришга яқин: ОФК расмий саҳифаси Исломбек Исмоилов ҳақида катта мақола эълон қилди  7 08:03Sofascore. Жамоасига ғалаба тақдим этган Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 07:37Суперлига. Бугун Олмалиқ ва Андижонда ўйинлар бор  5 07:05U-17 Осиё кубоги. Бугун ФИНАЛ!  25 02:35Асрор Алиқулов: "Рақибда 65-70 дақиқалардан сўнг бўшлиқлар пайдо бўлишини кутгандик"  1 02:14Анвар Бердиев: "Ўйин битта голгача бўлди, уни эса "Машъал" урди"  5 02:00Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда 90+3 дақиқада тўп ўтказиб юборган ҳолда аутсайдерлардан бирига мағлуб бўлди  7 01:38А Серия. Шомуродовнинг голи "Рома"га "Верона" устидан ғалабани тақдим этди  40 01:36"Насаф" "Жар"да "Бухоро"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 01:25Лига 1. ПСЖ яна ғалаба қозонди. Жамоа 29 ўйиндан буён мағлуб бўлмаяпти (+жадвал)   2

“Ювентус” қизиқаётган марказий ҳужумчилар: Жиру, Шомуродов... Новости

“Ювентус” қизиқаётган марказий ҳужумчилар: Жиру, Шомуродов...

Сўнгги вақт, туринликларнинг ҳужум чизиғида муаммолар юзага келаётгани ҳеч кимга сир эмас.

Жумладан, Альваро Мората яқинда жароҳатидан тузалиб, сафга қайтди ва кеча ўтган “Сассуоло”га (3:1) қарши учрашувнинг сўнгги дақиқаларида захирадан майдон тушди ҳамда формасига қайтиб олиши учун бироз вақт керак бўлади.

Пауло Дибала эса ушбу ўйинда жароҳат олиб, Андреа Пирло учун олдинги чизиқда навбатдаги бош оғриғини юзага келтирди.

Яна бир ҳужумчи Федерико Бернардески тўхталадиган бўлсак, 26 ёшли италиялик сўнгги бор “Юве” сафида ўтган мавсум июль ойида “Сампдория”га (2:0) қарши баҳсда гол урганди.

Федерико Кьеза – позиция бўйича қанот вингери ва форвард бўлиб ҳам ўйнай олади. Бироқ, Пирло Кьезани асосан, ҳужумкор ярим ҳимоячи сифатида майдонга туширмоқда.

Туринликлар сафида жорий мавсум энг стабил ўйнаётган футболчи эса ҳозирча Криштиану Роналду бўлиб турибди. Бироқ, унга олдинда тандем бўла оладиган шерик етишмаётгандек.

ОАВ сўнгги хабарларига кўра, “Ювентус” марказий ҳужумчи изламоқда ва бир қатор номзодларни кўриб чиқмоқда. Италия гранди қишки трансфер бозоридаёқ улардан бирини ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда.

Оливье Жиру – номзодлар ичида асосий фаворит

Андреа Пирло интервьюларининг бирида Жируни ўз жамоасида кўришни истаётганини айтганди. “Ювентус” франциялик учун “Челси”га 3 млн евро таклиф этмоқчи ва унга 1,5 йил учун 3 млн евро тўламоқчи. 34 ёшли Жиру ўтган трансфер ойнасида “Юве” билан келишиб қўйгани ҳақидаги хабарлар тарқалганди.

Унинг жорий мавсум клубдаги статистикаси:

14 та ўйин, 8 та гол

Грациано Пелле – Хитойдаги саргузаштлари якунланди

“Шаньдун Лунэн”ни эркин агент сифатида тарк этган Пелле яна Европага қайтмоқчи. Унга Осиё жамоаларидан ҳам қизиқиш бор. 35 ёшли италиялик А Серия ҳавосини олган ва бир қатор жамоалар ("Лечче", "Парма", "Сампдория"...) сафида ўйнаган. Ҳозирда унга “Ювентус” ва “Интер”да таклифлар борлиги айтилмоқда.

Пелленинг 2020 йилдаги статистикаси:

22 та ўйин, 9 гол, 2 пас

Фернандо Льоренте – “Ювентус”нинг собиқ аъзоси

Льоренте 2013-2015 йиллар “Кекса сеньора” шарафини ҳимоя қилган ва фаолиятини ёмон ўтказмаганди. Унинг ҳозирги жамоаси “Наполи”даги иштироки эса кўнгилдагидек эмас. 35 ёшли форвард жорий мавсум неаполликлар сафида атиги 3 та ўйин (барчасида захирадан тушди) ўтказди ва самарали натижа кўрсатолмади. Умуман, Фернандо сўнгги бор рақиб дарвозасини 2019 йил (!) декабрида “Болонья”га (1:2) қарши ўйинда ишғол этганди. Уни жароҳатлар “синдирди”, десак адашмаган бўламиз.

Элдор Шомуродов – Италиядаги янги ном ва юқоридагиларга нисбатан анча ёшроғи

Охирги ўйинларда “Женоа”нинг энг фойдали футболчиларидан бири. Шу сабаб, “Ювентус” бош директори Фабио Паратичи ҳам Элдор қизиқиб қолгани ҳақида Италиянинг нуфузли нашрлари хабар тарқатди. "Ювентус"да молиявий аҳвол ижобий бўлмагани сабаб клуб Шомуродовни ижарага олишни режалаштирмоқда. Генуяликлар президенти Энрико Презиоси эса Шомуродовни камида мавсум охиригача қўйиб юбормоқчи эмаслигини билдирганди. Қайд этиш жоиз, “Женоа”ни 13 январ куни айнан “Ювентус”га қарши Кубок доирасидаги баҳс кутмоқда. Ким билади, балки, 25 ёшли ўзбекистонлик ушбу учрашувда ҳам ўзини кўрсатиб, “Юве”нинг қизиқиши янада ортишига сабаб бўлар…

Элдорнинг жорий мавсумдаги статистикаси:

12 ўйин, 2 гол, 2 пас ("Женоа"да), 9 ўйин, 1 гол ("Ростов"да)

Шунингдек, Турин суперклуби шорт-листидан Одсонн Эдуар (“Селтик”) ҳамда Аркадиуш Милик (“Наполи”) ўрин олгани айтилганди. Милик жароҳати туфайли ўтган йилнинг ноябридан буён майдонга тушмаётганини эслатиб ўтиш жоиз.

P.S. "Ювентус" кимни танлайди деб ўйлайсиз?

Элдор Акмурзаев тайёрлади

Автор : Eldor Akmurzayev
Рейтинг: +54   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика