"Ювентус" Мюллер эркин агентга айланганида уни сафига қўшиб олмоқчи
07 дек 2023 13:02
Новости
"Ювентус" Мюллер эркин агентга айланганида уни сафига қўшиб олмоқчи
Бу ҳақда "Sport Bild" хабар бермоқда.
Нашрнинг ёзишича, Турин клуби раҳбарияти футболчининг шартномасини узайтириш билан боғлиқ вазиятни диққат билан кузатиб бормоқда. Мюллер янги шартнома имзолашдан бош тортса, "Юве" уни эркин агент сифатида қўлга киритишга ҳаракат қилади.
Олдинроқ германиялик футболчига "Милан" қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Мюллер бутун фаолияти давомида "Бавария"да ўйнаган. Унинг амалдаги шартномаси келаси ёзда якунига етади.
Футболчи жорий мавсум Бундеслигада 10 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 4 та голли пас узатди.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Комментарии