"Ювентус" майдонга тушмай маош олаётган юлдуздан қутилмоқчи
05 окт 2024 12:14
Новости
"Ювентус" майдонга тушмай маош олаётган юлдуздан қутилмоқчи
Поль Погба энди "Ювентус"да ўйнамаса керак.
Ярим ҳимоячининг допинг сабаб олган дисквалификацияси қисқартирилган ва у 2025 йилнинг мартида майдонга қайтиши мумкинлиги эълон қилинган эди.
Маълумотларга кўра, томонлар ҳар қандай вазиятда ҳам шартномани бекор қилишмоқчи. Бу францияликка истаган клубига эркин агент сифатида ўтишга ва клубга харажатларни қисқартиришга ёрдам беради.
Погба йилига 10 млн. евро маош олади (фақатгина Душан Влахович жамоада шунда маошга эга).
Маълумот учун, допинг билан қўлга тушган Погба шу йилнинг февралида 4 йилга футболдан четлатилганди.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Комментарии