"Ювентус" "Локомотив" футболчисига қизиқмоқда
09 ноя 2019 12:51
Новости
"Ювентус" "Локомотив" футболчисига қизиқмоқда
Москванинг "Локомотив" жамоаси хавбеки Алексей Миранчукга "Ювентус" қизиқмоқда.
Турин клубига "Локомотив"га қарши ўйинда "темирйўлчилар"нинг хавбеки катта таассурот қолдирди.
Россиялик футболчи "Ювентус"га қарши ҳар икки ўйинда ҳам туринликлар дарвозасига йўл топа олди.
Миранчукнинг Москва клуби билан тузган шартномаси 2021 йил ёзига қадар мўлжалланган.
24 ёшли Миранчук "Локомотив"нинг асосий жамоасида 2013 йилдан бери ўйнаб келмоқда.
Комментарии