«Ювентус» Ламелани ижарага олиши мумкин
22 янв 2014 18:46
Новости
«Ювентус» Ламелани ижарага олиши мумкин
«Тоттенхэм» ярим ҳимоячиси Эрик Ламела ҳамон «Ювентус» қизиқишлари доирасида.
Турин клуби «Тоттенхэм»дан футболчини ижарга олмоқчи, деб хабар бермоқда Sky Sports.
Ламеланинг ўзи раҳбариятдан Италияга қўйиб юборишларини сўрайди.
Англия чемпионатининг бу мавсумида Ламела 9та ўйинда майдонга тушиб 1та голли пас оширди.
Комментарии