"Ювентус" испаниялик ярим ҳимоячи билан музокаралар олиб бормоқда
30 июн 2020 11:57
Новости
"Ювентус" испаниялик ярим ҳимоячи билан музокаралар олиб бормоқда
Туриннинг "Ювентус" клуби "Валенсия"нинг 20 ёшли испаниялик ярим ҳимоячиси Ферран Торресга қизиқиш билдирмоқда.
"Ювентус" айни дамда Ферран Торреснинг вакиллари билан музокаралар олиб бормоқда.
20 ёшли футболчи жорий мавсум "Валенсия" сафида барча мусобақаларда 40та ўйинда майдонга тушиб, 6та гол ва 7та ассист қайд этди.
Transfermarkt испанияликни 45 миллион еврога баҳолаган. Ферран Торреснинг "Валенсия" билан тузган шартномаси 2021 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Олдинроқ футболчига "Ливерпуль" ва "Манчестер Юнайтед" клублари томонидан қизиқиш бўлаётгани айтилган эди.
Похожие новости
championat.asia
Cуперлига. "Нефтчи" Фарғонада "Сурхон"ни мағлуб этиб, чемпионлик учун курашни давом эттирадиган бўлди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди
ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум
Комментарии