RU

Последние новости

00:54Расман: "Вильярреал" ва "Барса" ўртасидаги Ла Лига ўйини Майамида ўтказилади  0 00:28ЖЧ саралаши. Саудия Арабистони Индонезияни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  11 23:40Ўзбекистон – Кувайт учрашувини бошқариб борувчи ҳакамлар маълум  4 23:25Миср ўз тарихида тўртинчи бор Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  0 23:16Расман: Консейсау "Ал Иттиҳод"га бош мураббий этиб тайинланди. Клуб қишда "Насаф"га қарши майдонга тушади  1 22:54Ўзбекистон термасининг Кувайтга қарши расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  2 22:30Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши ўйиндан олдинги расмий машғулотини ўтказди  1 22:11ЖЧ саралаши. Ўмон Доҳада Қатар билан дуранг ўйнади  15 21:37Осиёда ЖЧ саралашининг тўртинчи босқичи бошланди. Бу ҳақда нималарни билишимиз лозим?  36 21:01"Реал" "Сантьяго Бернабеу" стадиони номини ўзгартириши мумкин  1 20:38Ансу Фати Францияда рекорд натижа қайд этди  6 19:40Ҳожимат Эркинов ЖЧда қайси жамоалар билан рўбарў келишни хоҳлайди?  12 18:43Кувайт терма жамоаси бош мураббийи: "Мен ЎФА шорт-листида бўлганман?"  8 18:19"Реал" футболчиси Испания терма жамоаси сафида жароҳат олди  3 17:40Сайфиев ва Ҳамробековлар терма жамоа машғулотида иштирок этишмади  3

"Ювентус" ғалабасига Роналдудан кўпроқ ҳисса қўшган футболчи ҳақида Новости

"Ювентус" ғалабасига Роналдудан кўпроқ ҳисса қўшган футболчи ҳақида

А Серия 27-тури доирасида Туриннинг "Ювентус" клуби сафарда "Болонья"ни мағлуб этди.

Бундан деярли бир ой олдин биз сиз билан "Ёз ва унинг кутилмаган қахрамонлари" номли материалда айнан Федерико Бернардески ҳақида фикр билдирган эдик.

Кеча "Болонья" - "Ювентус" (0:2) учрашувни кўриш чоғида, беихтиёр ана ўша фикр ёдга келаверди. 

Кеча Бернардески ўйинни кескинлаштирувчи паслар бўйича энг яхши, дарвоза томон берилган зарбалар ва тўпни олиб қўйиш бўйича учинчи кўрсаткични қайд этди. "Юве"нинг деярли барча ҳужумида иштирок этди. Товони билан чиройли ўйнаб, голли узатма етказиб берди. Федерико ўзи шунақа типдаги футболчилардан ҳисобланади.

Ўзини кўрсатиш учун етарли вақт ва эркинлик бўлса унга кифоя. Охирги 20 дақиқа треквартиста роли унга энди камлик қилмоқда – у турли жиҳатларда жуда кучли ҳисобланади. Федеда бир вақтнинг ўзида Де Брюйне ва Бэйлнинг ҳислатлари мавжуд бўлиб, улар футболчининг топ даражага олиб чиқади, лекин ушбу сифатларни алоҳида оладиган бўлсак, унда ўртамиёна даражадан уёғига ўтолмай қолади. Италиялик футболчи яхши тезликка эга, аммо ўта йирик тана тузилиши йўқ. Табиийки, ўйин қисқа паслар ва кичик ҳудудда бўладиган бўлса, қахрамонимиз ўзини эркин сезмайди. Захирадан ўйинга қўшилганда унга шунчаки вақт етмай қолаверади. Бернардескига гибрид роль зарур, ана ўшанда у фойдали футболчига айланади. Аввалроқ айтганимиздек, унинг сифатларини алоҳида баҳолайдиган бўлсак, ҳар сафар ундан бироз яхшироқ кимдир топилади.

Аксарият ҳолларда Бернардески кўп нарсани билиши унинг зарарига ишлайди. Мисол учун Костани олайлик: алдамчи ҳаракат, тезлик олиш ва жарима майдони томон узатма ва бу ҳол адашиб ўнтадан битта вазиятда гол бўлгунга қадар давом этаверади. Ёки шу каби жуда кам фоиз эҳтимол билан Дуглас марказ томон кириб боришга қарор қилади ва зарба беради. Аммо у зарба беришга ўрганмаган, у тўпни шеригига оширишни билади, шу сабаб зарбага етарлича тайёргарлик кўрмайди ва катта эҳтимол билан тўп ноаниқ кетади. Умумий олиб қарасак, унда фақатгина дриблинг бор, лекин бу яхши сотиладиган қобилият. Қишда 4-3-3 тактикасига қайтганда унга ҳатто Сарри ҳам эътибор қаратди ва кечаги учрашувга қадар ўнг қанотга Дугласни қўярди: Бернардескидан ҳар ҳислатдан бир шингилдек, Костада эса деярли ҳеч нима йўқ, бор нарсаси эса ўта зўр кўринади ва шу сабабли фойдали деган фикрни пайдо қилади. 

Аммо бразилияликнинг ўйин услуби Сарри тизимига унчалик мос келмаслиги ҳам бор гап. Унга ҳар ўйинда минглаб кросслар керак эмас, ҳар қадамдаги ортиқча алдамчи ҳаракатлар Маурициони буткул қизиқтирмайди. Мураббий фалсафаси - тўп иложи борича тезроқ "юрсин" ва кутилмаган тўп оширишлари билан ҳимояни ёриб ўтиш. Бернардески эса ҳозир жамоада Дибаладан кейинги энг креатив футболчи. 

Балки у кечагидек, ҳар учрашувда 6-7 тадан вазият ярата олмас, лекин жамоавий прессинг сифатини кескин оширади. Унга шунчаки вақт ва имконият берсангиз бўлгани...


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика