RU

Последние новости

00:43Мбаппеда бир неча ойдан бери руҳий муаммолар бор (L’Equipe)  1 00:16Тайрелл Маласиа 17 ой деганда майдонга қайтмоқда. У бугун ўринбосарлар сафида футбол ўйнайди  0 23:33Шомуродов, Ашурматов ва Файзуллаев ҳам қўшилди. Ўзбекистон МТЖнинг бугунги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  2 23:19Фрэнк Лэмпард мураббийликка қайтиши мумкин, аммо...  0 22:50Лисандро Мартинес жароҳат сабаб Аргентина терма жамоаси ўйинларида иштирок этмайди  0 22:10Родри "Олтин тўп"да кимларга овоз берган бўларди? Футболчининг ўзи жавоб берди  10 21:42Элдор Шомуродов: "Қатарга қарши ғалаба учун майдонга тушамиз, аммо гол ўтказиб юбормаслик ҳам жуда муҳим"  14 21:07"Ливерпуль" академияси: Сен ёлғиз эмассан  1 20:51Рустам Ашурматов: "Жамоавий ўйин бўйича Қатардан устунроқмиз"  3 20:0112 йиллик армон ёхуд "Насаф"ни чемпион қилган Рўзиқул Бердиев билан эксклюзив интервью   7 19:32ПСЖ бу сафар Тибо Куртуани сотиб олишга уриниб кўрмоқчи  3 19:13Рафинья Ямалга 10 минг фунтлик тилла "iPhone" совға қилди  6 18:41Неймар: "Шу ҳафтанинг ўзида 3 та фейк хабар чиқди. Бразилия менга бундай муносабатда бўлаётганидан хафаман"  12 18:10Беларусь терма жамоаси ҳужумчиси виза билан муаммо туфайли Миллатлар Лигаси учрашувини ўтказиб юборади  0 17:46"Бавария" Ян Кристиан Дризен билан шартномани узайтирди  1

"Ювентус" дербини бой берди, "Милан" яна қоқилди ва бошқа учрашувлар — А Серия 29-тури қандай ўтди? Новости

"Ювентус" дербини бой берди, "Милан" яна қоқилди ва бошқа учрашувлар — А Серия 29-тури қандай ўтди?

Италия чемпионати 29-турида муросасиз учрашувлар билан бирга, кутилмаган натижалар ҳам етарли бўлди.

"Торино" "Ювентус"ни тўхтатди 

"Кекса синьора" ўйинни анча фаол бошлади ва тўпни Кьезадан қабул қилган Мората бирга-бир вазиятга чиқиб кетди, аммо Сиригу масофани қисқартириб, испанияликнинг зарбасини қайтаришни уддалади. Бироз ўтиб Кьеза - Мората жуфтлиги яна иш берди, девор услубида ўйнаб, Федерико дарвозани ишғол қилди. Бундай стартдан кейин ўйин тинчиб қолгани янада ғалати туюлди. Бироқ уни "буқалар" жонлантиришди. Мондрагора тўпни жарима майдонига йўллади, Шенсни тўпни ушлаб қололмади ва Санарабия боши билан ҳисобни тенглаштирди. Шу паллада бироинчи бўлимдаги қизиқ воқеалар якунланди. "Ювентус"нинг ҳужумдаги иши юришмас, "Торино" эса сабр билан ўз имкониятини кутарди.

Ўша имконият иккинчи бўлим бошидаёқ бўлди. Амалдаги чемпионнинг ярим ҳимояси Санарабияни ёлғиз қолдирди, у эса олдинга ўтди ва кучсиз зарба берди, лекин Шенси тўпни қайтаришни уддалай олмади. Шундан кейингина "Ювентус" олдинга бориш, ҳужумга ўтиш кераклигини эслаб қолди. Роналду боши билан ажойиб зарба берди, лекин Сиригу тўсин остига кетаётган тўпни қайтаришни уддалади. 

Ҳаводан узатмалар меҳмонларнинг асосий қуролига айланди ва шундай усулда гол уришди. Бернардескининг узатмаси, Артур тўпни Криштианога тўғрилаб берди ва португалиялик барибир ниятига етди. Сўнгги дақиқалар эса ўта қизиқарли бўлди. Бентанкур узоқ масофадан устунни пойлаган бўлса, кейинроқ Верди жарима зарбаси билан ғалабани "буқалар"га олиб бериши мумкин эди, аммо бу сафар Шенсни панд бермади. Ҳар икки жамоа ғалаба қозониши мумкин бўлган ёрқин учрашув.


"Аталанта" бу сафар "Удинезе"ни таслим қилди

"Бергамоликлар" кўп ҳам бундай тактик схемадан фойдаланаверишмайди. Муриэль ҳам, Сапата ҳам бир вақтда майдонда ҳаракат қилиши ҳам кўп учрайдиган ҳолатларданмас. Илк дақиқалар пассив ўйин гувоҳи бўлган бўлсакда, секин аста мезбонлар маҳоратларини кўрсата олишди. Пессина тўпни Сапатага узатадигандек турган ҳолда, уни Муриэлга йўллади, Луис эса биргина ҳаракат билан собиқ жамоасини хафа қилди. "Аталанта" босимни давом эттирди, Сапата ҳам тез-тез рақиб ҳимоячиларини ташвишга соларди. Вазиятлардан бирида Малиновский кучли зарба йўллади. Тайм сўнгига яқин айнан Руслан чиройли ҳаракат билан тўпни Муриэлга етказди, ҳужумчи ўз ўрнида Муссони алдаб ўтди ва тўпни бўш қолган дарвозага йўллади. Бу гол мезбонлар енгил нафас олишини таъминлади. 45-дақиқада Молина қанотдан ўтиб, қулайроқ вазиятда турган Роберто Перейрани кўрди ва у биргина уриниш билан тўпни дарвоза бурчагига жойлаб қўйди. 

Танаффусдан кейин "Аталанта" босимни, прессингни давом эттирди. Унга қарши туриш осон эмасди, ундан ҳам қийинроғи кескин узатмалар. Малиновский 2 ҳимоячини доғда қолдирадиган узатмасидан кейин Сапата биринчи ҳаракатда тўпни ўзига бўйсундирди, кейингиси билан эса дарвоза тўрига йўллади. Умуман олганда Луиджи Готти чиндан курашувчан жамоа шакллантира олгани намоён бўлди. Молина яна бир бор қанотдаги рақибларини "қуруқ қўл билан" қолдирди ҳамда жарима майдончасидаги Йенсен меҳмонларнинг иккинчи голига муаллиф бўлди. Бунга Гасперини ўйинчилар алмаштириш билан муносабат билдирди ва тезлик олган "Удинезе" "тўхташга мажбур бўлди". Мезбонлар яна гол уриши мумкин эди, аммо Иличич қулай имкониятлардан унумли фойдалана олмади. Якунда "Аталанта" ғалабани сақлаб қолди, "Удинезе" эса яхши ўйин намойиш қилган бўлсада, Бергамо жамоасига кучи етмади.  


"Милан" қоқилди

"Милан" илк дақиқалардан ташаббусни қўлга олиши кутилганди, аммо амалда ўйин стартида меҳмонлар яхшироқ ҳаракат қилишди. Доннарумма бир неча бор жамоасини хавфли вазиятларда қутқариб қолди. Айниқса ўзининг ўнг қанотида фаол бўлган Кандреванинг зарбаси хавфли чиққанди. Антонио нафақат ўзи зарба берарди, балки шериклари учун ҳам вазият яратарди. Айнан унинг ижросидаги жарима зарбасидан кейин Торнсбининг зарбаси голга айланишига фақатгина "Милан" сардори йўл қўймади. "Қизил-қоралар" эса биринчи бўлимда ҳужумда деярли ҳеч нима қила олмади.

Иккинчи бўлим бошлангандан 10 дақиқа ўтиб, Доннарумма дарвозадан чиқишда хатога йўл қўйди ва Квальярелла бундан унумли фойдаланди. Умумий олганда "Сампдория" хавфлироқ ва тартиблироқ ҳаракат қилиб, голга яқинроқ эди. Орадан бир неча дақиқа ўтиб, "Милан" бахтига Адриен Силва қизил карточка олиб, майдонни тарк этди. Шундан кейингина "россонери" фаоллашди. Таркибда айниқса Хауге фаоллиги билан ажралиб турарди. Ёш норвегиялик иқтидор соҳиби ўзи ҳам зарба берарди ва шерикларини ҳам қулай нуқтага чиқарарди. Тақдирнинг ишини қарангки, ўйин асосий вақти тугашига 3 дақиқа қолганда Кессиэдан тўпни қабул қилгач, Хауге жарима майдончасида икки рақибини доғда қолдириб, тўпни дарвозанинг узоқ бурчагига айланма зарба билан жойлаб қўйди. Қўшиб берилган вақтнинг сўнгги сонияларда "Милан" ғалабани илиб кетиши ҳам мумкин эди, аммо Аудеро Чалханоглунинг узоқ масофадан йўллаган зарбасини қайтаришни уддалади. Якунда Пиоли шогирдларини у қадар хурсанд қилмаган дуранг натижа қайд этилди. 


"Интер" минимал ҳисобда зафар қучди

"Болонья"га қарши баҳсда Конте жамоаси асосий рақиблари очко йўқотганини билган ҳолда майдонга тушарди. Бу уларга қўшимча куч, иштиёқ берадигандек туюларди, аммо амалда "Интер" жуда оғир ҳаракат қиларди. Жарима зарбасидан Эриксен яхши зарба берди, аммо ёш посбон Равелья тўпни қайтаришни уддалади. Қайсидир дақиқаларга келиб, ўйин ўта сокин руҳда ўтарди. Тинчликни "Интер"нинг кескин ҳужуми "бузиб юборди": Янг ва Бастони ўрин алмашиб олишди ва Лукакуга узатмани қанот вакили эмас, марказий ҳимоячи амалга оширди. Ромелу боши билан кучли зарба йўллади, кейин "оломон" ичида тўпни дарвоза тўрига кирита олди. "Болонья" охирги дақиқаларда хатто қарши ҳужумга ҳам ўтди. Ханданович Шоттеннинг зарбасидан кейин тўпни тўсин устидан ўтказиб юборди.


Иккинчи бўлим аввалида жамоалар хавфли вазиятлар билан "алмашишди". Аввалига Орсолини жарима майдони ичида зарба бериш учун имкон топди, лекин унга аниқлик етишмади, кейин Лаутаро узоқ масофадан дарвоза устунини текшириб кўрди. Умуман олганда аниқ ҳаракатлар, хавфли вазиятлардан самарасиз уринишлар кўпроқ эди. "Интер" эса ўзгартиришдан кейин ҳам "россоблу" дарвозаси олдида айтарли вазият яратолмасди ва ўйин тугашини кутиб ҳаракат қиларди. Натижада, Конте жамоаси чемпионлик ўйинини намойиш қила олмаган бўлсада, чемпионлик йўлида муҳим очколарни қўлга киритди. Ўйин қандай бўлса ҳам "Милан" билан орадаги фарқ ошаётганини таъкидламасликнинг иложи йўқ.

Шунингдек, "Сассуоло" - "Рома", "Женоа" - "Фиорентина" муроса кўчасини танлашди, "Лацио" эса "Специя"ни енгди.

Сергей Румянцев
Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика