"Ювентус" "Челси" ҳимоячиси трансфери бўйича келишувга эришди
23 янв 16:48
Новости
"Ювентус" "Челси" ҳимоячиси трансфери бўйича келишувга эришди
"Ювентус" "Челси" вакили Ренату Вейгани 5 миллион еврога ижарага олиш бўйича келишувга эришди.
Келишувда сотиб олиш ҳуқуқи йўқ. Футболчи клублар ўртасидаги ЖЧга "Челси" таркибига қайтади.
Эслатиб ўтамиз, Вейга Лондонга "Базел"дан 2024 йил июль ойида кўчиб ўтган. Унинг шартномаси 2031 йил ёзигача амал қилади. Жорий мавсум 21 ёшли чап қанот ҳимоячиси барча мусобақаларни инобатга олганда 18 ўйинда майдонга тушиб 2 та гол урди ва 1 та голли узатма етказиб берди.
"Transfermarkt" портали португалияликни 10 миллион еврога баҳоламоқда.
Аввалроқ, "Челси" туринликлар ҳужумчиси Душан Влаховичга қизиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Комментарии