"Ювентус" 4 нафар футболчи билан шартномани узайтириш бўйича музокаралар олиб боради
07 сен 2023 13:45
Новости
"Ювентус" 4 нафар футболчи билан шартномани узайтириш бўйича музокаралар олиб боради
Спорт директори Кристиано Жунтоли олдида жуда кўп иш бор.
"Ювентус" Войцех Шенсни, Адриен Рабьо, Федерико Гатти ва Федерико Кьеза билан шартномани узайтирмоқчи, дея хабар берди "La Gazzetta dello Sport".
"Кекса синьора"нинг спорт директори Кристиано Жунтоли бу масалани ортга сурмоқчи эмас.
Келаси ёзда эркин агентга айланадиган Адриен Рабьо билан муаммо тезда ҳал қилиниши керак. Франциялик футболчига ё 7 миллион евро эвазига бир йиллик янги шартнома ёки маоши қисқартирилган узоқ муддатли шартнома таклиф этилади.
Шенсни ва Гаттига маошни камайтириш таклиф қилинади. Аммо 2025 йилнинг ёзига қадар шартномаси бор Федерико Кьеза билан вазият бошқача. У "Ювентус"ни эркин агент сифатида тарк этмаслигига ишонтирди. Бунинг эвазига Кьеза яхши молиявий шароитларни талаб қилади.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Комментарии