Юто Нагатомо – Йилнинг энг яхши осиёлик легионер футболчиси!
26 ноя 2013 18:36
Новости
Юто Нагатомо – Йилнинг энг яхши осиёлик легионер футболчиси!
Италиянинг “Интер” клуби сафида тўп сураётган Юто Нагатомо ОФК томонидан 2013 йилнинг энг яхши осиёлик легионер футболчиси деб топилди.
Ўтган йил бу совринни бошқа бир япониялик Шинжи Кагава қўлга
киритганди, бу сафар эса Юто Нагатомо биринчи бўлди.
27 ёшли футболчи миллий терма жамоа сафида ЖЧ-2014 саралаш ўйинларида ҳамда Конфедерациялар Кубогида, шунингдек клуб таркибида “А” серия беллашувларида ўзини кўрсата олди.
Наготомо мазкур соврин учун курашда ЦСКАдаги ҳамюрти Кейсуки Хонда билан “Байер”нинг кореялик футболчиси Сон Хеунг Минни ортда қолдирди.
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Комментарии