RU

Последние новости

16:42Аббос Файзуллаев ўйинидаги пасайиш юзасидан тушунтириш берди  2 16:15Санчонинг "Челси"даги тақдири маълум бўлди  0 15:53Ўзбекистоннинг энг кучли кўча футболи жамоаси аниқланди. Бу жамоа энди Австрияга боради  0 15:37"Фантастик жамоа". Пеп Гвардиола "Ливерпул"ни чемпионлик билан табриклади  1 15:10Ғузордаги стадионга катта футбол қайтади  0 14:46Ўзбекистон Кубоги 2-тур учрашувларида ишловчи ҳакамлар маълум  0 14:26Арне Слот дебют мавсумидаёқ "Ливерпуль" билан АПЛни ютди. Яна кимлар бундай натижага эришган?  5 14:02"Пахтакор" бир киши кам қолган ва "Шўртан"ни кичик ҳисобда ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 13:45"Навбаҳор" "Бухоро"ни йирик ҳисобда енгган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  1 13:30U-20 Осиё Кубоги саралаш босқичига қуръа ташланди: Ўзбекистон Иордания ва Баҳрайн билан бир гуруҳда  0 13:01Игорь Сергеев: "20 та гол уриш керак бўлса-ю, вазифани бажариб, диванга ёнбошлаб олиш мумкин, бироқ..."  4 12:49Сергей Лушчан: "Жиянов ва Одиловда имтиҳон бор, Аҳмедовда жароҳат"  3 12:40"Насаф" "Қизилқум"га ҳеч қандай имкон қолдирмаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  2 12:24Темур Мамасиддиқов: "'Пахтакор" юқори зонага кўтарилиб ўйнашини яхши билардик"  0 12:19Суперлигада биринчи истеъфо?!  26

Юртдошларимиз учун Киевдан хушхабар! Новости

Юртдошларимиз учун Киевдан хушхабар!

Айни дамда Украина пойтахти Киев шаҳридаги "Олимпийский" стадионида киберфутбол бўйича (FIFA17) "Динамо" Ёзги Кубоги деб номлаган профессионал киберфутбол мусобақаси ўтказилмоқда.

Кеча ушбу турнирга икки нафар киберфутболчимиз Муҳаммадамин Турғунбоев ва Сервер Секка йўл олгани ҳақида хабар берган эдик.


Айни дамда ушбу мусобақанинг ярим финал учрашувлари бўлиб ўтмоқда. "Бунёдкор" киберфутболчиси Муҳаммадамин Турғунбоев турнирнинг финал босқичига чиқди (бундан сўнг грандфинал босқичи мавжуд). Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилиш учун Киевга йўл олган иккинчи киберспортчимиз, "Металлург" вакили Сервер Секка эса мағлублар тўрида ярим финалга чиқди. Агар у ушбу тўрда мағлубиятга учрамаса, грандфиналда икки ўзбек ўғлони куч синашиши мумкин.


Муҳаммадамин Турғунбоев, Алимаксумов Алихон (UVSCF вице-президенти) ва Сервер Секка

Муҳаммадамин Турғунбоев финалда "Аякс" киберфутболчиси Данига қарши баҳс ўтказади. Сервер Секка эса мағлублар тўрининг ярим финалида бизга таниш бўлган Москванинг "Локомотив" клуби вакили Роберт Фахретдинов (Ufenok) билан ўйнайди. Икки ҳамюртимизга навбатдаги баҳсларда омад тилаймиз!

Мусобақа баҳслари қуйидаги TWITCH орқали эфирга узатилмоқда:


Турнир натижаларини ушбу виджет орқали кузатиб боришингиз мумкин:

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика