Юрген Клопп: “Ҳамма нарсанинг ҳам якуни бўлади”
12 мар 2020 08:09
Новости
Юрген Клопп: “Ҳамма нарсанинг ҳам якуни бўлади”
“Ҳисоб 2:2 кўриниш олиши бизга оғир зарба бўлди. Аммо бу асосий муаммо эмасди. Муаммо биз қандай қилиб айнан шу 2-голни ўтказиб юборганимизда эди. Умуман олгандан иштирокимиздан кўнглим тўлди. Бунданда яхши ўйнаш қийин эди. Қўшимча бўлимларда футболчиларимиз чарчаб қолгани яққол кўринди. Баъзи бир жиҳатлар ҳал қилувчи ролни ўйнайди. “Атлетико” кўрсатаётган футболни баҳолаш қийин. Улар ҳақиқий футбол ўйнаши мумкин эди, бироқ чуқур ҳимояланиб, фақат қарши ҳужумдан фойдаланишни маъқул кўрди. Мен эса бугун ҳақиқий омадсиз эканлигимни тушуниб турибман. Йигитларим эса катта куч сарфлашди. Улар икки қатор ҳимояда 4 кишидан бўлиб ўйнаган жаҳон даражасидаги футболчиларга қарши ҳаракат қилди ахир. Сўнгги йилларда ЕЧЛда омадимиз келди. Икки бор финалда ўйнадик, аммо ҳамма нарсанинг ҳам якуни бўлади”, — дейди Клопп.
Похожие новости
championat.asia
Испания Кубоги. "Атлетико" илк ўйинда "Барселона" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди
Эрик Гарсия: "Сўнгги пайтларда ҳакамларнинг бирорта қарори бизнинг фойдамизга бўлмаяпти"
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Комментарии