RU

Последние новости

03:07Германия кубоги. "Бавария" ва "Байер"да ғалаба  0 03:02Сенсация қайд этилмади, "Рома", "Ювентус" ва "Интер"да ғалаба  0 02:54Англия лига кубоги. "Ман Сити", "Арсенал", "Ньюкасл" ва "Челси" кейинги босқичда, "Ливерпуль" эса ўз уйида йирик мағлубият қабул қилиб олди  6 02:40Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Лорьян"ни мағлуб этолмади  0 23:58Отабек Боймуродов: "Гол ҳақида гапирсам муаммоларга дуч келаман. Улар провокация қилди"  9 23:07Камолиддин Тожиев: "Ҳозир энг бахтли инсонман"  47 22:53"Алё, реф!" финалдаги баҳсли эпизодларни таҳлил қилди   41 22:44Александр Хомяков: "Футболда ҳар доим ютавермайсиз. Менимча, офсайд йўқ эди, лекин мен эксперт эмасман"  26 21:50Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди  91 21:20"Лион" Эндрикни январда ижарага олмоқчи. "Реал" форварди бу вариантни идеал деб ҳисобламоқда  3 20:43"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  671 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  29 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  30 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  11

Юксак парвози узоққа чўзилмаган Рим «бургутлари» ҳақида Новости

Юксак парвози узоққа чўзилмаган Рим «бургутлари» ҳақида

Шубҳасиз, ўтган асрнинг сўнги йиллари «Лацио» тарихидаги энг яхши давр ҳисобланади.

Серджо Краньотти бошчилигидаги «Cirio» концерни жамоа ҳомийлигини қўлга олган ва суперклуб тузиш йўлида шаҳдам қадамлар ташлаётганди. Краньотти жамоадан пулни аямас, ўша давр трансфер бозрини ағдар-тўнтар қилиб ташларди. Шу ўринда, ўша йилларда амалга оширилган «Лацио» тарихидаги энг қиммат трансферлар ҳақида сўз юритамиз:


1.Эрнан Креспо (2000 йил. 56,8 миллион евро). 1996 йилги Атланта олимпиадаси кашфиёти «Парма» таркибига келиб қўшилган ва Италияда ўз мавқеига эга бўлиб улгурганди. Кубок эгалари кубоги (1999) ва миллий чемпионат (2000 йил) ғолиблигини қўлга киритган «бургутлар» раҳбарияти аргентиналик ҳужумчи учун рекорд сумма ажратганди. У «Интер»га ўтиб кетган Кристиан Вьерининг ўрнини тўлдириши керак эди. Амалда шундай ҳам бўлди. Бироқ, бу каби катта суммаларни ўйлаб ўтирмай футболга йўналтираётган «Cirio» концерни 2002 йилда ўзини банкрот, деб эълон қилди. Оқибатда, Креспо ҳам шу йили «Интер»га ўтиб кетди.



2.Гаиска Мендьета (2001 йил. 48 миллион евро). «Лацио» раҳбарияти Эктор Купер билан «Валенсия»да мўъжизалар кўрсатган «кўршапалак»ни «бургут»га айлантиришга қарор қилди. Жамоада бир йил тўп тепган Мендьета иқтисодий инқироз йилларида «Барселона» ва «Мидлсбро»да ижара асосида ўйнади. Шартномаси якунига етган испан ярим ҳимоячиси 2004 йилда «Мидлсбро»га эркин агент сифатида ўтиб кетганди.



3.Хуан Себастьян Верон (1999 йил. 30 миллион евро). «Жодугар» лақаби билан оммага танилган футболчи 1999 йилда жамоага қўшилганди. У жамоа сафида 2 йил ҳаракатланди ва барча ютуқларда ўз ҳиссасини қўшди. 2001 йилда МЮга ўтиб кетган футболчи фаолиятининг бир қизиқ томони бор: У фаолиятини 3 марта якунлашга улгурди. Боиси, у фаолиятини якунлагач ҳам уни катта футболга қайтара оладиган таклифлар бўлди. Аргентиналик футболчи фаолиятини охирги марта 2017 йил 42 ёшида якунлаганди. Верон яқин орада яна футболга қайтиб қолса, ажабланманг.



Бундан ташқари Кристиан Вьери, Яп Стам, Синиша Михайлович, Стефано Фьоре ва Клаудио Лопез сингари футболчилар ҳам ўз даврининг қиммат харидлари қаторида турган. Эътиборлиси, қудрати «Лацио»дан бир неча бор каттароқ бўлган «Юве» ва Милан клублари ҳам ўша даврларда бунақа катта суммаларни тез-тез ишлатишмасди. Юқорида айтилганидек, трансферлар учун «Cirio» концерни сарфлаган катта пуллар римликларни бир неча йил мобайнида муваффақиятга эришишини таъминлади, холос. Алалоқибат, «кўрпасига қараб оёқ узатмаган» ҳомий ҳам, клуб ҳам инқироз кўчасига кириб қолди. «Бургутлар»нинг энг юксак парвози шу тахлид айкунланиб, ўртамиёна жамоага айланиб қолишганди. Мана орадан 14 йил ўтди, аммо ҳалигача клуб ўша даражасини топа олмаяпти.


Фаҳриддин Рўзиев тайёрлади

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика