RU

Последние новости

20:13"Ювентус" — "Интер". Таркиблар маълум  2 20:10Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи" (матнли трансляция)  111 20:04"Персеполис" — "Фулад". Таркиблар маълум  3 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  10 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  17 18:41"Реал Сосьедад" — "Реал Мадрид". Таркиблар маълум  25 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1

“Ёзёвон” стадиони ҳақида Новости

“Ёзёвон” стадиони ҳақида

Энди Биринчи лига жамоаларининг уй стадионлари ҳақида ҳам маълумот бериб борамиз. Касбимиз туфайли биринчи босқичда “Шарқ” минтақасининг барча жамоаларини уй стадионларида бўлдик.

Аммо таништирув ўтказмагандик. Кеч бўлса-да, буни лозим деб топдик. Шу тариқа мавсум якунланганига қадар “Ғарб” клубларининг ҳам уй ўйингоҳлари ҳақида маълумот беришга улгурамиз.

Танишинг: “Ёзёвон” марказий стадиони

Стадионлар ҳақидаги таништиривумизни биринчи лига дебютанти “Ёзёвон-Лочинлари” жамоасининг уй ўйингоҳидан бошлаймиз. Фарғона вилоятининг Ёзёвон туманида тузилган клуб уй учрашувларини “Ёзёвон” марказий стадионида ўтказади. Тасаввур қилмоқчи бўлсангиз кўз олдингизга кичик бир туманнинг кичик бир стадионии келтиринг. Ўз бағрига салкам икки минг мухлисни сиғдирадиган ихчамгина ўйингоҳнинг майдони табиий қопламали бўлиб, ўлчами 105 метрга 65 метрни ташкил қилади.

Туман ҳокимлиги ҳисобида турадиган стадиондан клуб ҳомийлик асосида фойдаланиб келади. Шу фойдаланиш орқали ўйингоҳни қаровсиз қолишини олди олинади. Бундан ташқари, стадионнинг биқинида жойлашган футбол мактаби биноси ҳам шу клуб ҳомийлиги асосида эътиборсиз қолиб кетмайди. Стадионнинг бир тарафида трибуна жойлашган. Ишқибозлар майдонга чиқиб кетишининг олдини олиш мақсадида трибуна тўсиқлар билан ўралган. Биз баҳорнинг иккинчи ойи бошида стадионга борганимизда майдон сифати мақтагулик даражада эмас эди. Айниқса, унинг нотекислиги сифатли ўйин кўрсатишга тўсқинлик қилганди. Олган маълумотларимизга кўра, бугунги кунга келиб чимнинг сифати ва майдоннинг нотекислиги борасида ишлар олиб борилган ҳамда ижобий томонга ўзгаришлар бор. Аслида бунинг учун клубдан хафа бўлмаса ҳам бўлаверади. Жамоа дебютант, клубнинг ҳомийси маҳаллий фермер – тадбиркор.



Табиийки, биринчи йилда қандайдир қийинчилик ва камчиликлар учраб туради. Ҳар ҳолда биз Ёзёвонда меҳмон бўлганимизда стадионда ҳаминқадар ишлар олиб борилганлигини гувоҳи бўлгандик. Қолаверса, маркетинг ишлари ҳам йўлга қўйилган. Аввалига жамоанинг уй учрашувлари учун 50 минг сўмдан йиллик абонементлар чиқарилган. Аммо сотув борасида қандайдир муаммолар чиққач, ҳар бир баҳсга 3000 сўмлик чипта чиқарила бошланган. Бу орқали клубнинг қайсидир молиявий камчилиги “ёпилиши” кўзда тутилгани аниқ. Клуб келаси йил стадионнинг яна бир қисмига трибуна қуришни режалаштирган. Чунки жамоа ўйинини бевосита стадионда кўриш талаби ортган. Бундан ташқари, бу орқали клубга молиявий кирим бўлиши ҳам аниқ. Маълум бўлишича, ҳомилик ёрдами орқали стадионнинг таблоси ўзгартирилган. Баҳорда стадионда эски табло хизмат қилаётганига гувоҳ бўлгандик. Лекин лига етакчиларининг айримларида шу каби табло ҳам йўқлигини инобатга олган ҳолда шунисига ҳам хурсанд бўлиб ортга қайтгандик.

Стадионда жамоаларнинг ечиниш хоналари табиийки бор. Бу сиз иложи йўқ. Аммо ечиниш хоналарининг ўзида ювиниш учун шароит йўқ. Аниқроғи, ювиниш хонаси ечиниш хонасининг бошқа тарафида жойлашган. Иккала хона бир бинода жойлашгани сабабли келаси мавсум олдидан икки хонани бирлаштириш режалаштирилган. Ўйингоҳда ҳакамлар хонаси стадионнинг трибуна йўқ қисмидан ажратилган. Нафақат биринчи лига, балки олий лига клублари учун ҳам етарлича муаммога айланган ёритгичлар (прожекторлар) борасида “Ёзёвон” марказий ўйингоҳида ҳам муаммо бор. Стадионда ёритгич йўқлиги боис, ўйинлар қуёш ботгунига қадар ўтказилади. Келажакда бу муаммо ҳам бартараф этилади, деган умиддамиз.

Фурқатбек НИШОНОВ

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика