RU

Последние новости

20:40"Барселона" даъвогарлик қилаётган Рэшфорд Саудия Арабистонидан ажойиб таклифни рад этди  2 19:57"Бавария" "Арсенал" вингерига қизиқиш билдирмоқда  0 19:12"Реал" Родригонинг нархини маълум қилди  6 18:20Роберто Фирмино фаолиятини Осиёнинг бошқа мамлакатида давом эттиради  2 17:43Эндрик "Реал"дан ижарага кетмоқчи эмас  4 16:5840 ёшли Касорла "Овьедо" билан шартномасини 2025/26 йилги мавсумгача узайтирди. Клуб Ла Лигага қайтди  0 16:24Эшитдик-да! Жаҳон чемпиони бўлган мураббий Ўзбекистон МТЖни бошқариши мумкин  93 16:05Шомуродов: "Аргентинага қарши ўйнаб, қайси жиҳатларимизни кучайтириш кераклигини билиб олсак бўлади"  6 15:54⚡️"Пахтакор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  10 15:29Шерзод Жўраев: “Қайси йўналишда бўлса ҳам “Навбаҳор” муваффақиятларига ҳисса қўшиш мен учун шараф”  1 15:06"Пахтакор"нинг икки етакчиси чет элга йўл олишни рад этиб, клубда қолишга қарор қилди  15 14:10"Ливерпул"га Родриго қизиқ. "Реал" вингери трансфери Диас кетган тақдирдагина амалга ошади  3 13:20Аббос Файзуллаев ҳам "Истанбул Башакшеҳир"га трансфер қилинадими? Шомуродов бу саволга жавоб берди  11 13:05Суперлига-2025. Биринчи даврадаги энг яхши 10 та трансфер  2 12:25Месси 6 ўйинда 11 та гол уриб, МЛСнинг 7 йиллик рекордини ўрнатди  53

"Ёзёвон" - "Нурафшон" учрашувидан кейинги фикрлар Новости

"Ёзёвон" - "Нурафшон" учрашувидан кейинги фикрлар

ПРО-Лига 13-туридан ўрин олган “Ёзёвон”- “Нурафшон” (1:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Воҳид Холбоев ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирди.

- Воҳид ака, бугун жуда қизиқарли ва мухлисларбоп учрашув бўлиб ўтди. Учрашув ҳақида нималар дея оласиз?
- Бугунги учрашув қийин бўлиши кутилганди. Ёзёвон жамоаси яхши шаклланган, ўз майдонида бўлиб ўтадиган учрашувларда ажойиб натижалар қайд этмоқда. Футболда майдон ҳам муҳим аҳамият касб этади. “Ёзёвон” жамоаси билан ўз майдонимизда ўтказилган учрашувдан келиб чиқиб хулоса қиладиган бўлсак, бу жамоа футбол ўйнашни билади.

“Ёзёвон” жамоасининг устун жиҳатларидан бири бу – мухлислардир. Ёзёвонда футболсевар мухлислар кўп, бу жамоани илгаридан биламан. Бугун ўйингоҳда мухлислар жамоани бутун учрашув давомида қўллаб-қувватлаб туришди. Мен учрашув олдидан жамоамиз футболчиларига айтдим, биз учун қийин ўйин бўлади, гуруҳда пешқадам эканлигмиздан келиб чиқиб ўйнанглар, шунча мухлис бор, улар рақиб жамоани қўллаб-қувватлайди, шу орқали биз сафардаги учрашувларга янада кўпроқ тайёр бўламиз, чиройли ўйнасак, мухлислар ҳам биздан хурсанд бўлади деб айтдим. Бу майдон ҳақида аввалда биламан, нима ҳам дердик, вазиятдан келиб чиқиб учрашув ўтказдик.

Учрашув давомида кўрдингиз, биринчи таймда гол ўтказдик, кутилмаган вазиятда мезбонлар футболчиси тепган тўп юқоридан келиб, дарвозамизга тушиб қолди, дарвозабонимиз жой танлашда адашди. Кейинроқ у 11 метрлик жарима тўпини қайтариб, айбини ювди. Футбодда дарвозабон нимага керак? Албатта дарвозабон ярим жамоа. Дарвозабон маҳорати футболда жуда муҳим.

Мана ҳозир бир кучли рақибимиздан ўтиб олдик, ғалаба қозонмасак ҳам сафардан очко билан қайтаяпмиз. Кейинги турда ўз майдонимизда Ғиждувонни қабул қиламиз. Бизнинг ҳаракатимиз ва мақсадимиз биринчи даврани биринчи ўринда якунлаш. Мавсум бошида бизга бунақа вазифалар қўйилмаганди, лекин биз ҳаракат қилдик, жамани йиғдик, мана кўриб турибсиз, натижаларимиз чакки эмас. Биласизлар, илгари ҳам “Биринчи лига”да ишлаганман. Мен жамоани шундан келиб чиқиб шакллантирдим, агар ўзимиз сабаб бўлиб, ўйинни рақибларга топшириб қўймасак, бизни жамоани куч билан енгиш қийин.

 Бугун рақибларимиз имкон борича бизга қарши ҳаракат қилди, лекин ўйин борасида биз устунлик қилдик деб ўйлайман. Бизда кетма кет имкониятлар, Шотурсуновнинг икки марта бирга бир чиқиши каби вазиятлар бўлди. Алоҳида таъкидлардим, бугун “Ёзёвон” жамоаси дарвозабони ажойиб ўйин намойиш этди. Шунингдек рақиблармизда жамоа сардори, 7-рақамли футболчи Зохид Исмоилов яхши ўйнади.
Мани фикримча, бизга энг яхши холат-рақибларамизнинг 9-рақамли футболчиси чиқиб кетганлиги бўлди. Шундан сўнг тўпни эгаллаб туриш бўйича устунлик биз томонга ўтди. Рақибларимиз олдинга ўтишга қийналишди. Биз майдон марказини эгалладик ва ўзимиз тузган тактикага асосланиб ўйнадик, агар вазиятлардан фойдаланганимизда албатта ғалаба қозонардик.

“Ёзёвон” жамоаси мураббийларига, футболчиларига, умуман бу жамоани барча мутасаддиларига омад тилайман. Рамазон ойи бўлсада учрашувга ташриф буюрган барча мухлисларга омад тилайман. Футболни мухлислар учун ўйнаймиз. Агар “Ёзёвон” клуби футболчиларга, майдонга эътибор қаратиб туришса, ўйлайманки бу жамоани ўз уйида енгиб бўлмайди. Фарғона футболида иқтидорлар кўп. Барчага, футболчиларга, мухлисларга ва бошқа ташкилотчиларга раҳмат!    


Ўйиндан сўнг мезбонлар дарвозабони Муҳриддин Аҳмедов “championat.asia” сайтига интервью берди.


- Муҳриддин, бугун ажойиб учрашув ўтказдингиз, буни учрашув якунида мухлислар сизни алоҳида олқишлаганларидан ҳам сезиш мумкин. Учрашув ҳақидаги фикларингиз...
- Учрашув тенг курашлар остида кечди. “Нурафшон” жамоаси гуруҳимизда биринчи ўринда бораяпти, бу жамоа бизни майдонга ғалаба учун келгани аниқ. Футболда имкниятлар бўлдими, фойдаланиш керак, акс холда ғалаб қозониб бўлмайди. Биз 11 метрлик зарбадан фойдалана олмадик, улар фойдаланишди.
Футболда омад муҳим аҳамият касб этишини бугунги учрашув кўрсатиб берди деб ўйлайман. Жамоамиз мухлисларига алоҳида раҳмат айтаман, учрашувда келиб, бизни қўллаб-қувватлаб турганликлари учун улардан миннатдормиз. Тўғрисини айтсам, ПРО-Лигада бизники каби жокуяр мухлисларни кўрмадим. Шу сабабдан биз мухлисларимизни ҳар бир учрашувда хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.  
           

Бекзод Толибов ёзиб олди

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика