RU

Последние новости

22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  7 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  4 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  4 20:32Расман: "Андижон" "Локомотив" посбони билан шартнома имзолади  5 20:17ЖЧ-2026 қуръаси олдидан. Анвар Ғофуров: "Мундиалда шов-шув қилишга қодир бўлган терма жамоамиз шаклланди"  1 20:05Расман: "Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди!  4 19:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  3 19:33Эшитдик-да! Диёр Холматов жамоасини ўзгартирмоқда  13 19:27Инсайд тасдиқланди: Игорь Голбан энди "Андижон"да!  15 19:10Трент қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  6 18:45"Хоразм" етакчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттиради  8 18:28Қатар, Саудия Арабистони ва Малайзия клублари Забиҳилло Ўринбоевга даъвогар  6 18:08АПЛда ноябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  3

"Ёзёвон-Лочинлари" клуби мавсумолди тақдимот маросими ўтказди Новости

"Ёзёвон-Лочинлари" клуби мавсумолди тақдимот маросими ўтказди

Бугун Ёзёвон туманининг "Ёзёвон-Лочинлари" футбол клуби мавсумолди расмий тақдимот маросимини ўтказди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 декабрдаги "Ўзбекистонда футболни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5887 сонли Фармонлари ижросини таъминлаш мақсадида худудларда ёшларни спортга кенг кўламда жалб этиш, хусусан футбол спорт турининг оммавийлигини ошириш борасида бир қатор самарали ишлар олиб борилмоқда.

Яна бир неча кунлардан сўнг Фарғонада футбол бўйича вилоят биринчилиги - Иккинчи лига баҳсларига старт берилади. Шу муносабат билан бугун мазкур чемпионат иштирокчиси - Ёзёвон туманининг "Ёзёвон-Лочинлари" футбол клуби мавсумолди расмий тақдимот маросимини ўтказди.

Тақдимот маросимида Ёзёвон тумани ҳокими Д. Джалилов, туман прокурори И.Ходжаев, Фарғона вилояти футбол ассоциацияси техник директори Равшан Мирзакаримов ҳамда бир қатор мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирок этдилар. Жорий мавсумда ўз олдига Иккинчи лига ғолиблигини мақсад қилиб қўйган университет жамоанинг мавсумолди тақдимот маросими кўтаринки руҳда ташкил этилди. Маросим давомида сўзга чиққан мутассаддилар "Ёзёвон-Лочинлари" футбол клубига мавсум давомида омад ва ғалабали онлар ёр бўлишини, якунда жамоанинг вилоят биринчилигида ғолиб бўлган холда Биринчи лига мусобақаларига йўлланмани қўлга киритишларига тилак билдирдилар.


Жамоа таркиби:

Дарвозабонлар: 1. Жасурбек Абдуллаев, 12. Жалолиддин Олимов, 13. Ҳожиакбармирзо Абдунабиев.

Ҳимоячилар: 5. Жасурбек Отахонов, 4. Азизбек Мухторов, 19. Каримберди Мамадалиев, 3. Муҳаммадсоли Собиров, 18. Нуриддинбек Асқаров, 2. Муҳаммадсобир Собиров, 17. Хусанбой Умирзақов, 24. Санжар Турсунов.

Ярим ҳимоячилар: 22. Мақсадбек Ибрагимов, 21. Абдумутал Абдураҳмонов, 11. Хусниддин Шаробиддинзода, 6. Муҳаммадиёр Муроталиев, 29. Иброҳимжон Расулов, 8. Иззатиллохон Муродов, 9. Абдулвоҳид Солиев, 30. Авазбек Низомов, 20. Умиджон Қодиров, 16. Аҳрорбек Мирзаев, 15. Ҳасанбой Умирзақов, 14. Жўрабек Жўрабоев.

Ҳужумчилар: 25. Салоҳиддин Абдубаннопов, 7. Абдумалик Исмоилов, 27. Амирбек Дилмуродов, 23. Муслимбек Турдалиев, 10. Дилбек Бозоров, 77. Асилбек Алижонов, 6. Шоҳисломбек Ҳайбатуллаев.

Бош мураббий: Шахбозбек Абдураҳмонов.



Бекзод Толибов тайёрлади


Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика