RU

Последние новости

09:09Флик ваъда берди  1 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  1 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  7 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  24 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  2 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  4 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  23

"Ёзёвон" футболчилари "Локомотив-БФК" устидан қозонилган ғалабадан сўнг қандай фикрда? Новости

"Ёзёвон" футболчилари "Локомотив-БФК" устидан қозонилган ғалабадан сўнг қандай фикрда?

ПРО-Лига 20-туридан ўрин олган "Локомотив-БФК" - "Ёзёвон-Лочинлари"(1:2) учрашувидан кейин меҳмонларнинг икки футболчиси ўз фикрларини билдирди.

Абдулазиз Жўрабоев: Бугун бизда иштиёқ жуда кучли эди.

- Авваламбор, бугун учрашувни ўтказишимизга рухсат берганлиги учун Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси раҳбариятига жамоамиз аъзолари номидан миннатдорчилик билдирамиз. Аввалги учрашувни ўтказа олмаганимиз боис, бугун бизда иштиёқ кучли эди. Шу боис учрашувга жиддий тайёргарлик кўрдик. Насиб қилса, кейинги турда ўз майдонимизда "Лабса" жамоаси билан бўлиб ўтадиган учрашувда жамоамиз мухлисларига яна бир ғалаба тортиқ этмоқчимиз.

Бугунги учрашувда рақиб дарвозасига гол киритиб, жамоамиз ғалабасига ўз ҳиссамни қўшганимдан хурсандман. Насиб қилса қолган ўйинларда бундан кўпроқ гол урмоқчиман.
Куни кеча ПФЛ бош директори Омонжон Ғофуровнинг оталари вафот этганлигини эшитдик, бутун клубимиз номидан марҳумнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирамиз.


Жасур Отахонов: Барча талаба бўлган ёшларни табриклайман.


- Бугунги ўйинга жиддий тайёргарлик кўрган эдик. Турнир жадвалида пешқадам "Нурафшон" жамоасига яқинлашиб олишимиз учун бизга бугун фақат ғалаба зарур эди. Шу боис учрашув бошиданоқ ҳужумкор футбол намойиш этдик. Мақсадимизга етиб, тезкор гол уриб олганимиздан сўнг бизда қўшимча иштиёқ пайдо бўлди. Бугун бутун жамоамиз яхши ўйнади ва якунда ғалаба қозондик.

Кеча ўзим ҳужжатларимни топширган олийгоҳда имтиҳон натижалари эълон қилинди. Имтиҳон натижаларига кўра талабалик бахтига муяссар бўлдим. Шу боис кайфиятим аъло даражада, бугунги қўлга киритилган ғалаба қўшалоқ тўёна бўлди деб айта оламан. Барча ўқишга кирган ёшларни чин қалбимдан табриклайман. Насиб етса она Ватанимиз учун етук мутахассис бўлиб етишиб, ўзбек футболи ривожига ўз ҳиссамни қўшмоқчиман!

Бекзод Толибов ёзиб олди.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика