RU

Последние новости

08:31«Пахтакор»нинг яна бир футболчиси «Металлург»га ижарага берилди  0 08:05АПЛ. Ким энг кўп ойлик олади?  0 07:37«Манчестер Юнайтед» олти нафар футболчисини сотишга тайёр  2 02:35Тожикистон футзал терма жамоаси бош мураббийи: "Бугун кучлироқ жамоа ғалаба қозонди"  0 01:38Хосе Венансио Лопес: "Адолатли натижа қайд этилди. Жорий йиғин давомида кўпроқ ҳимоя чизиғини яхшилаш ҳаракатидамиз"  1 01:05ОФК президенти Париж Олимпиадасида Осиё номидан иштирок этувчи терма жамоалар ва мусобақа расмийларига табрик йўллади  0 00:46Трент Беллингем билан дўстлиги сабаб "Реал Мадрид"га ўтиши мумкин  0 00:10"Сўғдиёна" Суҳроб Иззатов ва Умид Султонов трансферини эълон қилди  2 23:46"Локомотив" ўртоқлик ўйинида Қувайт клубига имкониятни бой берди  2 23:18"Динамо"да кўрикдан ўтаётган бразилиялик вингерга жавоб берилди  3 22:52Ўртоқлик ўйини. "Динамо" Қирғизистон клубини яна бир марта мағлуб этди  6 22:20Интервью. Шавкат Саидов: "Яна янгиликларимиз бор"  1 21:50Mirabror Usmanov Cup-2024. Ўзбекистон футзал термаси Тожикистонни мағлубиятга учратди  0 21:26Расман: Сергей Лушчан "Навбаҳор" клуби бош мураббийи сифатида таништирилди  26 21:03Ўртоқлик учрашуви. ОКМК Беларусь клубига имкониятни бой берди  1

Ёзда "Реал" ҳужумчи сотиб олади ёхуд жамоага мос тушадиган 7 топ-голеадор Новости

Ёзда "Реал" ҳужумчи сотиб олади ёхуд жамоага мос тушадиган 7 топ-голеадор

Теги :  Реал
"Реал" ёзда бир неча позицияларда ўзгаришлар қилиши аниқ.

Жумладан ҳужум чизиғида ҳам. Бу мавсумда "қироллик клуби"да бир неча позицияларда камчиликлар борлиги кўриниб қолди.

Криштиану Роналду 33 ёшга кирди. Зинедин Зидан эса уни асрамоқда. Албатта, унинг ўрнида ёки у билан елкама-елка ўйнайдиган футболчи керак. Ҳозир биз сизлар билан шу ҳақда тўхталамиз.

7. ЧИРО ИММОБИЛЕ (Лацио)

"Лацио" ҳужумчиси бу мавсумда жуда яхши ўйин намойиш этмоқда. Кучли ва аниқ зарба соҳиби дарвоза олдига келганида довдираб қолмайди.

А Сериядаги 31 учрашувда у 29 гол киритди ва 9 бора голга ассистентлик қилди. У зарбаларининг 60 фоизини голга айлантирмоқда. "Реал" италиялик футболчини қўлга киритадиган бўлса, у билан бемалол ривожланишнинг янги босқичига чиқа олишлари мумкин.

Иммобиле - «Лацио» рекордчиси

У ҳам худди Роналду каби чиройли пасларни голга айлантира олади ва ўзи ҳавфли вазиятлар яратади. Шунингдек, қарши ҳужумларда ҳам яхши ҳаракат қилади.

6. ЭДЕН АЗАР (Челси)

Агарда Азар тўлиқ куч билан ўйнаса, у дунёнинг энг яхши футболчиси бўла олади. Бельгиялик футболчида юқори техника ва тўпни ушлаб туриш борасида иқтидор бор. Жарима майдончаси ичида у ҳам яхши ўйин кўрсатади.

Бироқ у айрим муаммолари сабабли барқарорлигини йўқотиб қўйгандек. Аммо буни ҳал этса бўлади. Ёки бунга Антонио Конте сабабчи, ёки бошқа қандайдир зиддиятлар сабаб.

Азар бу мавсум АПЛдаги 30 учрашувида 12 гол киритди. У шунингдек, 77 бора голга тортадиган вазият яратиб берди. Гол уришдан ташқари, шерикларининг урадиган голларида ҳам фаол. "Реал" уни ўз сафига жалб қилса ҳеч нимадан ютқазмаса керак. Азар "қироллик клуби"ни кучайтира олади.

“Челси” Эден Азарнинг нархини маълум қилди

Азар Роналду ва Мората билан шерик бўла олиши ва Гарет Бэйлнинг ўрнини босиши мумкин.

5. АНТУАН ГРИЗМАНН (Атлетико)

Испания ЛаЛигасида уч етакчи жамоанинг биттадан энг яхши футболчилари бор. "Реал"да Роналду, "Барса"да Месси бўлса, "Атлетико"да Гризманн. У бир неча йиллардан буён яхши футболчилигини исботлаб келмоқда. У жисмонан кучли, юқори дриблинг эгаси ва чиройли зарба бера олади.

Франциялик футболчи ҳужумнинг исталган нуқтасида ҳаракат қилади. Бу мавсумда у жамоасининг Европа лигаси ярим финалига етиб келишида ўзининг катта ҳиссасини қўшди.

"Атлетико" Гризманнинг товон пулини кўтармоқчи

Лигада Гризманн 19 гол киритди ва 8 бора ассистентлик қилди. Ўйиндан ўйинга чиройли ҳаракат қилмоқда. Унинг ҳаракатларини олдиндан билиб бўлмайди.

4. РОБЕРТ ЛЕВАНДОВСКИ (Бавария)

Ҳар куни Роберт Левандовски борасида миш-мишлар кўпаймоқда. Унинг ўзи ҳам "Реал"га ўтиши борасидаги хабарни рад этмаяпти. Бироқ ўтишига ҳам ишора қилмаяпти.

У тезкор ўйнайди, куч ва бўй борасидаги натижалар ҳам яхши. Узоқ масофалардан голлар кирита олади. У дунёнинг топ-ҳужумчиларидан, шу боисдан Роберт рақиб жарима майдончаси ичида довдираб қолмайди. У бу мавсумда Бундеслигада 28 ўйинда 28 гол кирита олди.
"Реал" Карим Бенземани ўз ватанига жўнатиб юбориб, ўзига Левандовскини олиб келса бўлади. Роберт жамоанинг ғалабаларида катта ҳисса қўша оларди. Бироқ "Реал"нинг олдида вариантлар жуда кўп.

Серхио Рамос: "Левандовски "Реал"га ўтади"

"Реал" шундай клубки, у ерда фақатгина топ-футболчилар ҳаракат қилишади.

3. ХАРРИ КЕЙН

Кейн бу мавсумнинг кичик қисмини жароҳати сабабли ўтказиб юборган бўлса-да, гол урадиган ҳусусиятини йўқотмади.

Уни мавсумда тўхтатиб қолишнинг иложи бўлмаяпти. Аммо у учрашувларда жуда яхши ҳаракат қилади ва бемалол бир икки футболчини алдаб ўта олади. Шериклари билан яхши чиқишади ва уларга қўлидан келганича ёрдам беради.

У рақибларини қўрқита олади, тўпни ўзида яхши ушлаб тура олади. Шу боисдан Кейн барчанинг ишончини қозонган. Харрида юқори босимни енгиб ўта оладиган ҳусусияти бор ва у шу орқали "Реал"даги босимдан бардош билан ўтади.

"Реал" Неймарнинг ўрнига 4 нафар футболчини кўриб чиқмоқда

Кейн бу мавсум АПЛнинг 33 учрашувида 25 гол киритди.

2. МУҲАММАД САЛОҲ (Ливерпуль)

Албатта, бу мавсумнинг энг катта ва ёрқин сюрпризи. Салоҳ оз фурсатдаёқ жамоанинг етакчисига айланиб олди ва юқори савияли футболчи эканлигини кўрсатди.

Салоҳ "Ливерпул"даги илк мавсумида бир неча рекордлардан ўзиб кетишни уддалади. Чапақай футболчи ўнг қанотда чиройли ўйин намойиш этмоқда. Салоҳ голлар уришдан ташқари, ассистент бўлишда ҳам фаол бўлмоқда.

"Реал" Салоҳга таклиф билан чиқмаган экан

Аслида унинг ўйинлари борасида кўп ҳам тўхталиб ўтиш шарт эмас. Салоҳ шунчаки даҳшатли ўйин кўрсатмоқда ва "Олтин тўп"га даъвогарлик қилмоқда.

1. НЕЙМАР (ПСЖ)

"Реал" бир неча ойдан буён Неймарни сотиб олишни истаётгани борасида хабарлар тарқамоқда.

Албатта, Роналдунинг ўрнини боса оладиган футболчини тезроқ топиш керак. Бироқ бу ишда шошма-шошарлик қилиш тўғри келмайди. Неймар - "Реал"га мос тушадиган футболчи. Бироқ у қанча сумма эвазига ПСЖга ўтганини биласиз. Парижликлар Неймарни 222 млн евродан камига сотмаслиги аниқ.

Неймар бу мавсум "Лига 1"да 20 учрашувда қатнашди ва 20та гол киритди. У ҳар доим чиройли ўйнайди, биз буни жуда кўп кўрганмиз. Шу боисдан у "Реал"га жуда мос футболчи.

Ривалдо: Неймар ПСЖдан кетиши шарт. У “Реал”да дунёнинг энг яхши ўйинчисига айланади

Кўрамиз, "Реал" ёзда қайси футболчини сотиб оларкин...

Миржалол Норматов таржимаси

Рейтинг: +33   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика