RU

Последние новости

10:41"Барселона" МЮга керак бўлмай қолган яна бир футболчининг трансферига 70 миллион евро сарфлашга тайёр  0 10:10Ламин Ямал "Реал"га қарши ўйиндан сўнг ижтимоий тармоқдаги саҳифасига ўзгартириш киритди  2 09:42Винисиус нима учун "Реал"ни тарк этмоқчи эканлиги маълум бўлди  3 09:11МЮ ва "Челси" қизиқаётган футболчининг нархи 120 миллион фунт этиб белгиланди  1 08:30Пролига. Бугун тур якунланади  0 08:03“Олтин тўп”га даъвогарлар рейтинги эълон қилинди. Рўйхатда Дембеле йўқ  8 07:36Ямал қимматбаҳо харидни амалга оширади  2 01:45Дунёнинг энг қиммат ярим ҳимоячилари эълон қилинди: Беллингем ва Педри нечанчи ўринда?  5 01:19"Реал" сардори яна жароҳат олди  1 00:47"Реал" Винисиусни "Эл Классико"даги реакцияси учун жазолайдими?  3 00:13Суд "Барселона"дан Негрейра билан тузилган шартномаларнинг оригинал нусхаларини талаб қилди, аммо улар ҳозирча топилмади  12 23:45Суперлига. "Сурхон" – "Андижон" 4:0  3 23:29Винисиус Алонсонинг "иши"дан сўнг "Реал"ни тарк этмоқчи  14 22:50"Ювентус" янги бош мураббий борасида музокараларни бошлади  5 22:19Февзи Давлетов: "Мағлубиятли сериямиз қачондир тугаши керак эди"  3

Ёзда оёғи синган Жавоҳир Эсонқулов сафга қайтди Новости

Ёзда оёғи синган Жавоҳир Эсонқулов сафга қайтди

“Металлург” ҳужумчиси Жавоҳир Эсонқулов ўтган мавсум 16-турда “Динамо” билан ўйинда оғи жароҳат олиб, сафдан чиққанди.

Шуни мамнуният билан қайд этиш лозим, қийин даволаниш жараёни ортда қолди ва Эсонқулов “Металлург” таркибига қайтди. Айни пайтда пойтахтда давом этаётган йиғин давомида Жавоҳир жамоа шифокорларнинг назорати остида индивидуал шуғулланаяпти. Биз мухлисларимиз учун Жавоҳир Эсонқуловдан блиц-интервью олдик.

-  Жавоҳир, жароҳатдан кейинги қийин дамлар ортда қолгани рост бўлсин. Кўз тегмасин мана шуғулланишни ҳам бошлаб юбордингиз...
-  Айтганингиз келсин. Қўли енгил шифокорларимизга катта раҳмат. Тезроқ соғайиб кетишим учун, жароҳат асоратлари қолмаслиги учун қўлларидан келган барча чора-тадбирларни кўришди, улардан миннатдорман. Спорт травматологияси бўлими раҳбари, медицина фанлари номзоди Муроджон Ирисметов етакчилигидаги шифокорларнинг илиқ сўзлари, меҳрли муносабатлари туфайли бу қийинчиликни енгишга муваффақ бўлдим. Албатта клубимиз раҳбариятига, клуб шифокорларига ҳам ўз вақтида кўрсатилган ёрдам, руҳий далда учун ташаккур айтаман.

-  Истайсизми йўқми, жароҳат олган ўша дам тез тез эсингизга тушиб турса керак...
-  Бошида уйқуларимни безовта қилди, кўп эсладим албатта. Ҳозир ортда қолди. Иложи борича шу хусусда сўз очилмаслигини истайман. Ҳеч кимнинг бундай жароҳат олишини истамайман. Катта умидлар, куч ғайрат билан иккинчи даврага, унинг биринчи турига тайёргарлик кўргандим. Йиғин давомида тажрибали мураббийларимиз, жамоадошларимнинг қўллаь-қувватлашлари боис ўзимга бўлган ишонч ортиб, илк ўйинларимданоқ мухлисларимиз меҳрини яна қозонишга бел боғлагандим. Фалокат оёқ остида деб бежиз айтишмас экан. Самарқанддаги учрашувнинг 13-дақиқасидаёқ мезбонлар дарвозабони Тимур Жўраев билан яккама якка чиқдим. Тўпни унинг устидан ошириб, ўзим ҳам сакраб ўтаётгандим, дарвозабон жуда яқин келиб қолган экан, улгурмадим. Унга урилиб, ноқулай йиқилдим. Мувозанатимни ўнглашга улгурмадим. Оёғим тагимда қолди. Қаттиқ оғриқ сездим. Менга биринчи ёрдамни кўрсатиб, майдонда олиб чиқиб кетгунларига қадар тўрт-беш дақиқа вақт ўтди. Кейин билдик, болдир суягим икки жойидан очиқ синган экан. Тошкентда – травматолгия илмий текшириш институтида анчагина мураккаб жарроҳлик операциясини бошдан кечирдим. Кейин онам келиб мени Москвага, оиламиз бағрига олиб кетдилар. У ерда уч ой яқинларим қаровида даволанишни давом эттирдим. Москвадаги травматолог шифокорлар кўригида бўлдим. Тошкентдаги операциянинг муваффақяитли бўлганлигини улар ҳам таъкидлашди ва даволаниш жараёнининг тўғри кечишида ўз маслаҳатларини бериб туришди. Худога шукур ҳозир яна қадрдон жамоам сафидаман.

-  Жамоадошлар тўп билан ишлашаяпти. Сиз ҳам тўпни соғиниб қолгандирсиз?
-    Албатта. Айни пайтда тикланиш давридаман. Менга махсус шуғулланиш дастури ишлаб беришган. Жисмоний тайёргарликни тиклаш машқлари, югуриш... Ҳаммасини босқичма босқич амалга ошириб борамиз. Январь ойида мени даволаган шифокорларим оёғимдаги махсус мосламаларни олиб ташлашади. Ана ўшандан кейин тўп билан ишлагна ҳам навбат келади.

-  Дўстларнинг хушчақчақ даврасида тикланиш ҳам енгил кечади, нима дедингиз...
-  Тўғри айтасиз. Жамоадошлар орасида кўнгилсиз дамларни тез унутасиз. Тикланиш жараёни ҳам тезлашади, самарали бўлади. Насиб бўлса, майдонга барчасини унутган ҳолда қайтишимга оз қолди. Бу онларни сабрсизлик билан кутаяпман. Янги мавсумда мухлисларимизга кўпроқ хуш кайфият, хурсандчилик улашишга ҳаракат қиламиз.

-  Мухлислар ҳам Сизни соғиниб қолишган. Тезроқ майдонга қайтишингизни исташади. Бу йўлда Сизга куч-қувват, сабр ва омад тилаймиз.
-  Раҳмат.


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика