Йович "Барселона"га ўтмоқчи, "Бавария" эса уни харид қилишга уриниб кўради
23 мар 2019 16:10
Новости
Йович "Барселона"га ўтмоқчи, "Бавария" эса уни харид қилишга уриниб кўради
"Айнтрахт" ҳужумчиси Лука Йовичга "Бавария" ва "Барселона" қизиқиш билдирмоқда.
Маълумотларга кўра, Мюнхен клуби яқин соатлар ичида 21 ёшли серб борасида таклиф юборади. Йовичнинг ўзи "Барселона"га ўтишни истаяпти.
Каталония клуби спорт директори Эрик Абидаль футболчининг Португалия - Сербия Евро-2020 саралаш учрашувидаги ўйинини кузатмоқчи. Йович пайшанба куни Германияга қарши бўлиб ўтган баҳсда (1:1) Мануэль Нойер дарвозасини ишғол қилган эди.
"Айнтрахт" футболчининг нархини эълон қилди - 60 млн. евро. Нарх 70 млн. еврогача етиши мумкин.
Немислар Йовични 6 млн. евро эвазига "Бенфика"дан сотиб олишади. Португалия клуби навбатдаги трансфер маблағининг 20%га эга бўлади.
Йович жорий мавсум Бундеслига ўйинларида 15та гол уришга муваффақ бўлди.
Комментарии