RU

Последние новости

23:48Максим Шацких: "Ҳисоб 1:0 вақтида биз иккинчи голни уришимиз керак эди"  0 23:12Асрор Алиқулов: "Иккинчи голни уриб олганимиздан кейин футболчилардаги босим йўқолди"  0 22:54Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги мағлубият учун барчадан узр сўрайман"  8 22:50Ўзбекистон U-17 терма жамоаси иккинчи ўйинда ҳам Чилини мағлуб қилди  19 22:05Суперлига. "Машъал" Қўқонда жавобсиз тўртта гол урди  13 21:53Суперлига. "Бухоро" ва "Андижон" Самарқандда муроса кўчасини танлади  19 21:17Мбемо "Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед" ўртасида танлов қилди  0 20:5639 ёшли Милнер шартномани узайтирди  2 20:39"Тоттенхэм" "Манчестер Юнайтед" эгасини судга берди  0 19:46Рэшфорд агентларига "Барселона"га қўшилишни истагаётганини айтди  4 19:21Ўзбек телеканаллари Абдуқодир Ҳусанов иштирок этадиган Клублар ўртасидаги ЖЧ намойиш ҳуқуқини қўлга киритди  14 18:44Рабьо "Милан"га ўтмоқчи эмас  0 18:17Расман: "Реал" ҳужумкор ярим ҳимоячи трансферини эълон қилди  33 17:49"Пахтакор" стадионининг айни пайтдаги ҳолати  16 17:20Шота Арвеладзе: "Тарихда илк бор Жаҳон чемпионатига чиққан Ўзбекистон терма жамоасини табриклайман!"  9

Ёшларимиздан “Оқ-тепа” дарвозасига жавобсиз учта гол Новости

Ёшларимиздан “Оқ-тепа” дарвозасига жавобсиз учта гол

Кеча 1995-96 йилларда туғилган футболчилардан иборат ёшлар терма жамоамиз “Жар” стадионининг қўшимча майдонида ўртоқлик учрашуви ўтказди.
Биринчи лигадан олий лигага чиқишни кўзлаётган “Оқ-тепа”га қарши кечган баҳсда ёшлар терма жамоамиз йирик 3:0 ҳисобида зафар қучди. Айтиш мумкинки, бу ўйинда “Оқ-тепа” ўзидан ҳеч нарса кўрсата олмади. Жамоанинг ўйини жуда қашшоқ чиқди.

Шунингдек, терма жамоамиз намойиш этган футболни ҳам зўр деб бўлмайди. Тўп узатишлардаги хатолар ниҳоятда кўп бора кўзга ташланди. Шунга қарамай, 3:0 ҳисобидаги ғалаба қўлга киритилди.

Аввалига Элдор Шомуродов ҳисобни очди, кейин биринчи тайм охирларида Забихилло Ўринбоев ҳисобни 2:0га оширди. Иккинчи таймда эса Миржамол Қосимов пенальтидан тўп киритиб, ҳисобни йирик кўринишга келтирди. Равшан Ҳайдаров бошқараётган жамоа бугун тунда Туркияга учиб кетади ва Истанбул шаҳрида 17-19 август кунлари Албания ёшларига қарши иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Ўртоқлик учрашуви. 13 август

Ўзбекистон (U-19) - “Оқ-тепа” - 3:0
Голлар: Э.Шомуродов, З.Ўринбоев, М.Қосимов (пенальти)

Ўзбекистон (U-19): Дилшод Ҳамроев, Достон Турсунов, Акром Комилов, Жамшид Болтабоев, Отабек Шукуров, Элдор Шомуродов, Забихилло Ўринбоев, Достон Ҳамдамов, Одил Ҳамробеков, Фирдавс Абдусалимов, Жавоҳир Соҳибов.

Захирадан тушганлар: Сарвар Каримов, Рустам Ашурматов, Иброҳим Абдуллаев, Сардор Азимов, Миржамол Қосимов, Жавоҳир Сиддиқов, Хуршид Ғиёсов, Иззатилла Абдуллаев, Элёр Мўйдинов, Аслиддин Абдиев, Андрей Сидоров, Шерзод Абдураимов.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика