RU

Последние новости

18:00"Қўқон-1912" — "Қизилқум" 0:0 (матнли трансляция)  0 17:57Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи". Таркиблар маълум  3 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:43"Арсенал" — "Ноттингем Форест". Таркиблар маълум  10 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  15 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  6

Ёшларимиз Осиё чемпионатини ғалаба билан бошлашди Новости

Ёшларимиз Осиё чемпионатини ғалаба билан бошлашди

Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг илк туридан ўрин олган Ўзбекистон - Индонезия ўртасидаги учрашувнинг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб боринг.
Ўзбекистон U-19 - Индонезия U-19 - 3:1
Голлар:
Достон Ҳамдамов 19, - 1:0. Забиҳилло Ўринбоев 23, пенальти - 2:0. Пауло Октавианус Ситангганг 59, - 2:1. Отабек Шукуров 86, - 3:1.
Ўзбекистон U-19:
12.Дилшод Ҳамроев, 5.Одилжон Ҳамробеков (3.Иброҳим Абдуллаев, 28), 8.Жавоҳир Соҳибов, 9.Элдор Шомуродов, 10.Отабек Шукуров, 14.Фирдавс Абдусалимов, 15.Бобур Давлатов (22.Жавоҳир Сидиқов, 67), 17.Достонбек Ҳамдамов, 19.Забиҳилло Ўринбоев, 20.Достонбек Турсунов, 23.Хуршид Ғиёсов

Индонезия U-19:
22.Рулли Дэсриан, 2.Путу Антара, 5.Муҳаммад Рочман, 6.Эван Димас Дармоно, 8.Муҳаммад Ҳаргианто (21.Ичсан Курниаван, 81), 9.Динан Хавьер, 13.Муҳаммад Курниаван (17.Пауло Октавианус Ситангганг, 53), 15.Малдини (23.Септиан Давид Маулана, 48), 16.Ҳансаму Праната, 19.Зулфианди, 20.Илҳам Армаийн.
Огоҳлантиришлар:
Фирдавс Абдусалимов 13, Эван Димас Дармоно 48.

                                     МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                               
ЯНГИЛАШ

90+4. Учрашув якунланди. Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Осиё чемпионатини ғалаба билан бошлади!

90. Ўйинга 4 дақиқа қўшиб берилди

86. Ўзгариш. Ўзбекистон.
Миржамол Қосимов майдонга тушди

86. Жарима майдони ташқарисида турган Отабек кучли зарба билан ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди

86. ГОООООООООООООООООООООООЛ! ОТАБЕК ШУКУРОВ

85.
Бурчак тўпидан сўнг Путу Антара боши билан дарвозага йўллади, ноаниқ

84.
Индонезияликлар ҳисобни тенглаштиришга ҳаракат қилишмоқда... вазиятлар бўлмоқда

81. Ўзгариш. Индонезия.
Муҳаммад Ҳаргианто ўрнига Ичсан Курниаван тушди

80. Яна бир вазият!!!
Ўнг қанотдан оширилган тўпни Ўринбоев боши билан дарвозага йўллади, ноаниқ...

79. Хавфли вазияяяяяяяят!
Ҳамдамовнинг жаримадан оширган тўпини Шомуродов боши билан дарвозага йўллади, тўпни дарвозабон қайтарди

78.
Сидиқов рақиб футболчиси томонидан қўполлик билан тўхтатилди

77.
Индонезиянинг тезкор қарши ҳужуми... Қанотдан оширилган тўпни ҳимоячимиз тўпни қайтарди

72.
Элдор Шомуродов рақиб жарима майдони ичида йиқилди, ҳакам пенальти белгиламади

70.
Вакилларимиз гол ўтказиб юборгач бироз ҳужумкор ўйин намойиш этишни бошлашди.

67. Ўзгариш. Ўзбекистон.
Бобур Давлатов ўрнига Жавоҳир Сидиқов тушди

63. Яна бир вазият!
Шукуровнинг зарбаси йўлига ҳимоячи тўғаноқ бўлди

60. Хавфли вазият!!!
Қанотдан оширилган тўпни Забиҳилло Ўринбоев боши билан дарвозага йўллади, дарвозабон ўз ўрнида

57. ГОЛ! Пауло Октавианус Ситангганг чамаси 30 метрлардан йўлланган зарбаси дарвозанинг юқори бурчагига кириб кетди - 2:1.

55.
Вакилларимиз иккинчи бўлимда ҳозирча голга тортадиган хавфли вазият яратишмади

53. Ўзгариш. Индонезия.
Пауло Октавианус Ситангганг майдонга тушди

50. Огоҳлантириш. Индонезия.
Эван Димас Дармоно жарима майдони ичида симуляция қилгани учун

48. Ўзгариш. Индонезия.
Малдини ўрнига Септиан Давид Маулана

47. Хавфли вазият!
Рақибимизнинг тезкор қарши ҳужуми! Ўнг қанотдан оширилган тўпдан сўнг зарба берилди! Ноаниқ

46. Иккинчи бўлим бошланди


45+1.
Биринчи бўлим тугади

45.
Дастлабки бўлимга бир дақиқа қўшиб берилди

42.
Рақибларимиз бироз қўполроқ ўйнашмоқда... Фирдавс Абдусалимов ҳозир шикастланди

38.
Индонезияликлар бурчак тўпи ишлаб олишди. Динан Хавьернинг бош билан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди

36.
Забиҳилло Ўринбоев Шомуродовнинг пасидан сўнг 17 метрлардан зарба берди, ноаниқ

32.
Достон Турсунов жароҳат олиб майдонда ётибди, унга шифокорлар ёрдам кўрсатишди

30.
Энди бизнинг дарвозамиз олдида хавфли вазият! Жарима майдони ташқарисидан йўлланган зарбани Дилшод Ҳамроев қайтарди!

29. Хавфли вазият!
Ўнг қанотдан жарима майдонига узатилган тўпга Ўринбоев ета олмади

28. Ўзгариш. Ўзбекистон.
Одил Ҳамробеков ўрнига Иброҳим Абдуллаев тушди

27.
Динан Хавьер тезкор равишда жарима майдони ичига кириб борди ва тўпни шерикларига узатди, Муҳаммад Ҳаргианто эса зарба бера олмади

25.
Рақиб жамоа сафидаги Малдини олдинга борди, лекин ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди

24. "Нуқтадан" Забиҳилло гол урди - 2:0.

23. ГОООООООООООООООООООООООООООООЛ! ЗАБИҲИЛЛО ЎРИНБОЕВ


23. Пенальти!!! Хуршид Ғиёсов жарима майдони ичида йиқитилди...

22. Элдор Шомуродов рақиб жарима майдони ичида ҳимоячидан қочиб кета олмади

19. Чап қанотдан оширилган тўпни Шомуродов дарвозага йўллай олмади, яхшики ундан кейин турган Достон Ҳамдамов тўпни дарвозага жойлаб қўйди - 1:0.

19. ГООООООООООООООООООООООООЛ! ДОСТОН ҲАМДАМОВ

18. Отабек Шукуровнинг 30 метрлардан йўллаган зарбаси анча ноаниқ кетди

16. Жарима тўпидан сўнг индонезияликларнинг тезкор қарши ҳужум ташкил этишди. Ҳайриятки ҳужумчининг зарбаси ўхшамади. Дилошд Ҳамроев ўз ўрнида

15. Ҳужумчимиз Забиҳилло Ўринбоев жарима майдонига яқин жойда қўполлик билан йиқитилди. Яна бир жарима тўпи

13. Огоҳлантириш. Ўзбекистон. Фирдавс Абдусалимов

10. Жавоҳир Соҳибовнинг чап қанотдан жарима майдонига узатган тўпини ҳимоячилар қайтаришди.

9. Жарима майдонига узатилган тўпни ҳимоячилар қайтаришди

8. Вакилларимиз чап қанотда жарима тўпи ишлаб олишди

1. Ўйин бошланди.

- Ўзбекистон давлат мадҳияси...

- Индонезия давлат мадҳияси.

Учрашув соат 14:00да бошланади.



Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика