RU

Последние новости

18:38Тебас ЕЧЛ янги формати ҳақида: "Вазиятни янада ёмонлаштиришди. Клублар ўртасидаги тафовут ортиб кетяпти"  0 17:50Гвардиола: "Винисиус "Олтин тўп"га лойиқ эди"  6 17:24Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси Осиё чемпионати финалига чиқди!  9 17:10Назорат учрашуви. "Машъал" Про лига клубига мағлуб бўлди  1 16:21Ўзбекистонлик аёл ҳакамлар CAFA турнирида иш олиб бормоқда  2 15:35"Динамо"нинг БАА йиғинидаги рақиблари маълум  4 15:11ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Реал" ва бошқа ўйинлар учун УЕФАнинг тахминий таркиблари  63 14:54Расмий хабар: Норчаев "Насаф"га қайтди  12 14:29МЮ Каземирога клуб топди   3 14:00Далот: "МЮ АПЛ чемпионлигини қўлга кирита олади"  9 13:33Жалолиддин Машарипов қачон қайтади? "Истиқлол" шифокори бу саволга жавоб берди  5 13:12Гвардиола: "Мени ишдан бўшатишлари мумкинлигига ишонмайман"  9 12:35Қирғиз Республикаси терма жамоаси асосий ҳужумчиси бир ойга сафдан чиқди  8 12:14Карло Анчелотти: "Гвардиолага қарши ўйинларга тайёрланиш - даҳшат"  38 12:03Феруза Турдибоева: "Қолган икки учрашувда ҳам 6 очкони ният қилганмиз"  0

Ёшлар терма жамоаси (U-22) декабрда йиғилмайди Новости

Ёшлар терма жамоаси (U-22) декабрда йиғилмайди

Маълумки, 1991-92 йилда туғилган футболчилардан иборат ёшлар терма жамоамиз келаси йилнинг январь ойида Уммонда бўлиб ўтадиган U-22 Осиё чемпионатида иштирок этади.
11-26 январь оралиғида ўтказилган мазкур мусобақага тайёргарликни ёшларимиз 10 декабрдан бошлаши ҳақидаги хабарлар чиққанди. Лекин терма жамоалар маркази директори Асқар Толибжонов декабрда ҳеч бир терма жамоанинг йиғин ўтказиш режаси йўқлигини маълум қилди:

“Интернетдаги хабарларни ўқиб ҳайрон бўлдим, - дейди Асқар Имомжонович. – Биз декабрь ойида ҳеч қанақа йиғин режалаштираётганимиз йўқ. Тўғри, Уммондаги Осиё чемпионати январь ойида ўтказилади, лекин шунда ҳам U-22 жамоасини декабрда йиғмоқчи эмасмиз. Ҳозирча режамиз қуйидагича: январнинг бошларида терма жамоа аъзолари БААга учиб кетишади ва ўша ерда 3-4та ўртоқлик баҳси ўтказиб, кейин Уммонга ўтишади”.

-   Бош мураббий масаласи ҳал этилдими?
-   Ҳозирча йўқ. Чунки декабрда барча ёшдаги терма жамоалар бош мураббийларининг ЎФФ билан тузган шартномаси якунига етади. Қачонки, мураббийлар билан янги шартнома имзолангач, U-22 жамоасини Осиё чемпионатига ким олиб боришини маълум қиламиз.
 
-   Маълумки, саралаш баҳсларида Алексей Евстафеев бош мураббийлик қилганди.
-   Аммо ҳозирча Евстафеевнинг жамоани мусобақага олиб бориши хусусида ҳеч нарса дея олмайман. Чунки унинг ҳам шартномаси декабрда тугайди. Ўйлайманки, 4-5 декабрь кунлари шу масалага ойдинлик киритилади.

Эслатиб ўтамиз, U-22 ёшлар терма жамоамиз Уммондаги қитъа биринчилигида “D” гуруҳида Хитой, Ироқ ва Саудия Арабистонига қарши баҳс олиб боради. Ёшларимиз дастлабки ўйинни 12 январь куни Хитойга қарши ўтказишса, 14 январда Ироқ ва 16 январда С.Арабистони билан беллашишади.

Хайрулла Холиқов.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика