RU

Последние новости

08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  1 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  7 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  24 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  2 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  4 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  23 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  7

Ёшлар лигаси: “Бунёдкор” – “Нефтчи” 1:1 (шарҳ) Новости

Ёшлар лигаси: “Бунёдкор” – “Нефтчи” 1:1 (шарҳ)

2016 йилги Ўзбекистон чемпионатининг ёшлар биринчилиги старт олди.


Дастлабки турда Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси ёшлари Фарғонанинг “Нефтчи” ўринбосарларини қабул қилишди.
Мусобақанинг амалдаги чемпиони бўлмиш “қалдирғочлар”нинг бу йилги таркиби тўлиқ алмашди ва 16-18 ёшли футболчилардан янги жамоа тузилди. Ўтган мавсум жамоани кичик олтин медалларга етаклаганларнинг баъзилари асосий жамоамизга ўтказилди. Аксарият қисми эса олий лиганинг бошқа жамоаларига ижарага берилди. Янги тузилган ёшлар жамоасини эса футбол мактабимизнинг умидли ўсмирлари тўлдиришди.

Вакилларимиз фарғоналикларга қарши баҳсни ҳужумкор руҳда бошлашди. Бироқ кутилмаганда 10-дақиқада қарши ҳужумда гол ўтказиб юборилди. “Нефтчи” ёшлари ҳужумчиси Хуршидбек Асқаралиев индвидуал маҳорати эвазига ҳимоячиларимизни чалғитиб, дарвозанинг олис тўққизлигини аниқ ишғол қилди – 0:1. Биринчи бўлим охирларида бунёдкорчилар майдонда 10 киши бўлиб қолишди. Учрашувни бошқариб борган ҳакам Дмитрий Пислегин ҳужумчимиз Вячеслав Пуракни майдондан четлатди.

Танаффусдан кейин ҳам гарчи рақибларига қараганда майдонда бир киши кам ҳаракат қилган тарбияланувчиларимиз ҳужумкорликни сира ҳам сусайтиришмади. “Нефтчи” футболчилари эса ҳисобни ушлаб қолиш учун ҳар қандай чорани кўришди. Атайин вақт чўзишлар очиғи жуда ҳам кўпайиб кетди. Ҳар иккала жамоа мураббийлари захирадан деярли барча футболчиларни майдонга туширишди. Натижада учрашувнинг иккинчи бўлимига олти дақиқа вақт қўшиб берилди. Энг қизиғи, қўшиб берилган дақиқалардан ярмидан кўпи ҳам “Нефтчи” ёшларининг майдонда чўзилиб ётиб олишлари билан ўтди. Бош ҳакам қўшим берилган дақиқаларга ҳам яна қўшимча қилди. Бор эътиборини ҳужумга қаратиб, мағлубиятдан қутилиб қолишга уринган бунёдкорчилар барибир ўз мақсадларига етдилар.Даврон Умиров 90+9-дақиқада “Нефтчи” дарвозасини ишғол қилиб, якуний натижа 1:1 бўлишини таъминлади.


Ёшлар лигаси-2016, 1-тур

“БУНЁДКОР” – “НЕФТЧИ” 1:1 (0:1)
Голлар: Хуршидбек Асқаралиев 10 (0:1), Даврон Умиров 90+9 (1:1)
Оогоҳлантиришлар: Акбар Тўраев 41, Суҳроб Иззатов 68, Турсун Рахимбердиев 89, Шоҳзод Абдураҳимов 90+4 – Хуршидбек Асқаралиев 63, Сергей Смородин 66, Исломжон Тошпўлатов 71, Абдуқодир Ортиқов 90+8
Четлатишлар: Вячечлав Пурак 41 – Отабек Муҳаммаджонов 90+9
“Бунёдкор”: 45.Акбар Тўраев (С), 5.Турсун Рахимбердиев, 7.Абдуллоҳ Исломов, 10.Миржаҳон Мираҳмадов, 11.Фаруҳ Икромов, 15.Отабек Бекбоев, 17.Азамат Розиқов, 18.Шоҳзод Абдураҳимов, 33.Вячеслав Пурак, 40.Бурхон Усмонов, 77.Элбек Равшанов
Захирадан майдонга тушганлар: 6.Даврон Умиров, 16.Азамат Жумабоев, 27.Жавоҳир Мусажонов, 44.Аббосбек Жумақулов, 48.Суҳроб Иззатов
“Нефтчи”: 1.Сергей Смородин, 2.Сардор Кулматов (С), 3.Аъзамжон Холматов, 4.Аброрбек Исмоилов, 6.Абдуқодир Ортиқов, 8.Исломжон Тошпўлатов, 9.Дамир Низанов, 10.Хуршидбек Асқаралиев, 11.Иброхим Нўъмонов, 15.Хусниддин Ғофуров, 20.Отабек Муҳаммаджонов
Захирадан майдонга тушганлар: 5.Хусанбой Ғаниев, 7.Сарваржон Абдуллаев, 21.Миржамол Неъматов, 25.Анваржон Олимжонов, 28.Эламон Каримов, 32.Таваккал Толипов
Ҳакамлар: Д.Пислегин – 7,6; Б.Шавкатов – 8,1; А.Абдуллаев – 7,7; Д.Акмалов – 7,0
Учрашув назоратчиси: Дмитрий Попов (Тошкент)
4 март. “Бунёдкор” футбол мактаби майдони. 92 томошабин

Рейтинг: -3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика