RU

Последние новости

14:40Санчо Рэшфорднинг "Астон Вилла"га ўтганига муносабат билдирди  0 14:28ПФЛга мурожаат. Про лигадаги сукунат қачон тугайди?  0 14:11"Сурхон" ПФКга янги Бош директор тайинланди  0 13:23"Фулхэм" "Рома" футболчисини ижарага олмоқчи  0 12:55"Ал Гарафа" - "Пахтакор". Ўзаро ўйинларда устунлик Қатар клубида  5 12:37Жон Стоунз: "Арсенал"га қарши ўйин учун мухлислардан кечирим сўрайман"  2 12:13Аёллар футзали. Ўзбекистон терма жамоаси CAFA мусобақасини Эронга қарши ўйин билан бошлайди  0 11:57Хосеп Гвардиола Ҳусановнинг вазияти ҳақида гапирди   14 11:29"Насаф" Туркияга учиб кетди  2 10:52Рамос янги жамоасида қанча ойлик олиши маълум  2 10:19«Навбаҳор» футболчилари Суперлига-2025 қуръаси ҳақида фикр билдирди  2 09:45Клаудио Раньери кечаги учрашувда нега асосий таркибда ўзгаришлар қилганини тушунтириб берди  13 09:13Sofascore. Кечаги учрашувда «Ман Сити» ҳимоячилари неча баҳо олишди?  16 08:40Sofascore. Шомуродов ва унинг жамоадошлари «Наполи»га қарши неча баҳога лойиқ кўрилди?  12 08:13Расман. Маркус Рэшфорд МЮдан кетди  13

Ёшлар лигаси, 7-тур. “Насаф” – “Андижон” 2:5 Новости

Ёшлар лигаси, 7-тур. “Насаф” – “Андижон” 2:5

“Насаф” ёшлари бугун ўз қароргоҳларидаги футбол майдонида ёшлар лигасининг навбатдаги 7-тур учрашувини Андижон шаҳрининг “Андижон” жамоаси ёшларига қарши ўтказди.

Учрашув кескин курашлар остида бошланди. Учрашувдаги ҳисоб 14-дақиқада очилди. Жамоамизнинг тезкор уюштирган ҳужумида, Дилмурод Маҳмудов тўпни майдондан ташқарига чиқариб юбораман деб, ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди – 1:0.

Орадан 4 дақиқа ўтиб, меҳмонлар ҳисобни тенглаштиришди, Тимур Васильев жарима майдони ичида ўзига ошириб берилган тўпни тўхтатмасдан дарвозага чиройли тарзда йўллаб, ҳисобни тенглаштирди – 1:1.

22-дақиқада дарвозабонимиз Музаффар Шарипов “Андижон” жамоаси ўйинчиси Тимур Васильевга қўполлик ишлатди, учрашув ҳаками иккиланмасдан 11 метрлик жарима нуқтасини кўрсатди. 11 метрлик жаримани бехато бажарган Дилмурод Махмудов  жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди – 1:2.

Ёшларимиз ҳисобни тенглаштириш учун  кетма-кет ҳужумлар уюштирди, гол уриш учун қўлай вазиятлар бўлсада, уларда дарвозани нишонга олишда аниқлик етишмади. 35-дақиқага келиб улар барибир мақсадларига эришишди, навбатдаги ташкил этилган ҳужумни Абдулазиз Кенжабоев гол билан якунлади. Жарима майдонига ошириб берилган тўпни у боши дарвозага аниқ йўллаб, ҳисобни тенглаштирди - 2:2.

Жамоалар ана шу ҳисобда танаффусга чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлим меҳмонларнинг устунлигида бошланди. Улар 53-дақиқага келиб, ҳисобда олдинга ҳам ўтиб олишди. Тимур Васильев ўзининг учрашувдаги иккинчи голини киритди -2:3. Иккинчи бўлимда майдонга тушган Элдорбек Жонибеков эса 58-дақиқага келиб, ҳисобни 2:4 кўринишга олиб келди, ушбу голда ҳимоячиларимиз қўпол хатога йўл қўйишди, ўнг томонда жарима майдонига кириб келаётган Э.Жонибековга қаршилик кўрсатишга кеч қолишди.

Иккинчи бўлимда меҳмонлар кўплаб ҳужумлар ташкил этишиб, ёшларимизни ҳимояланишга мажбур этишди. Ёшларимизнинг ора-орада ташкил этилган қарши ҳужумлар эса самарасиз якунланаверди.

Учрашувнинг 80-дақиқасидан бошлаб, ёшларимиз майдонда устунликка эришди. Улар ҳисобни қисқартириш мақсадида олдинга ташланишди. Бу дақиқаларда меҳмон жамоа ҳимоячилари ва дарвозабони бехато ҳаракат қилишди. Учрашувнинг қўшимча дақиқалрида “Андижон” ёшларининг ташкил этган қарши ҳужуми гол билан якунланди. 18-рақамдаги Салоҳиддин Салоҳиддинов учрашувдаги сўнгги голга муаллифлик қилди – 2:5.

Шундай қилиб, ёшларимиз 7-турда ўз майдонларида имкониятни бой беришди.

Жамоамиз ёшлари навбатдаги 8-тур учрашувини ҳам ўз майдонларида ўтказишади. Бу сафар улар 7 май куни “Қизилқум” ёшлари билан куч синашади.

Ёшлар лигаси, 7-тур. 27.04.2016 й.

“Насаф” (Қарши) – “Андижон” (Андижон) 2:5 (2:2)

Қарши ш., “Меҳнатчи” стадиони. 17:00да

Ҳакамлар: Элёр Турсунов (Бухоро вил.), Фарҳод Усмонов (Қарши), Зуфар Элибоев (Қарши)

Захира ҳаками: Равшан Абдувоҳидов (Қарши).

Назоратчи: С.Эрматов (Тошкент).

Голлар: Дилмурод Махмудов (автогол), 14’-1:0, Абдулазиз Кенжабоев, 35’-2:2  – Тимур Васильев, 19’-1:1, 53’-2:3, Дилмурод Махмудов (пен.), 23’-1:2, Элдорбек Жонибеков, 58’-2:4, Салоҳиддин Салоҳиддинов, 90+3’-2:5.

“Насаф”: 12.Музаффар Шарипов, 6.Сирожиддин Қўзиев, 7.Акбар Муродов (16.Шерзод Насруллаев 46), 9.Алфайзи Неъматов, 19.Наврўзжон Иззатиллаев, 20.Акмал Мозговой (15.Шохрух Неъматов 76), 28.Сардор Саъдуллаев, 32.Абдулазиз Нишонбоев, 35.Ислом Рашидхонов, 41.Нажмиддин Нормуродов(с), 43.Тимур Файзуллаев (4.Шохмалик Комилов 72, 3. Аҳрор Ўктамов 83).

Захира: 25.Элдорбек Суюнов, 17.Илҳомжон Алижонов, 18.Самандар Шукруллаев, 22.Ислом Кенжабоев.

“Андижон”: 12.Нодир Ашурматов (1.Акмал Турсунбоев 46), 4.Дилмурод Маҳмудов (с), 7.Шоҳруҳ Эргашев,  11.Алишер Абдувоҳидов, 14.Аброр Комилов, 17.Тимур Васильев, 18.Салоҳиддин Салоҳиддинов, 28. Фарруҳ Мирзаев (20. Элдор Жонибеков 46), 33.Жаҳонгир Мақсудов, 45.Артур Маматказин (55. Турсунбой Ҳусанов 46), 67.Шоядбек Муллажонов.

Захира:  70.Рўзивой Абдуғаффаров.


Огоҳлантиришлар: 30.Музаффар Шарипов 22, Сирожиддин Қўзиев 33, Наврўзжон Изатиллаев 64 - Артур Маматказин 27, Элдорбек Жонибеков 58.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика