RU

Последние новости

11:20Игорь Сергеев: "Илк дақиқалардан вақт чўзиш ҳолати кузатилди, муҳими ғалаба қозондик"   0 10:48"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 10:22Клопп Осиё жамоасини бошқариши мумкин  1 09:55Хави МЮни бошқаришга рози  5 09:27Sofascore. Ҳамробеков жамоадошлари орасида энг яхши баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  1 09:01Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  14 08:33"Пахтакор" "Сурхон"ни қийинчилик билан мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:07Суперлига. Бугун 23-тур якунланади  7 07:30Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" 1:0   0 01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  15 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  9 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  5 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0 23:08Февзи Давлетов: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак, биз эса уч ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз"  2

Ёш “қалдирғочлар” халқаро турнирларда иштирок этишмоқда Новости

Ёш “қалдирғочлар” халқаро турнирларда иштирок этишмоқда

24 март куни Россиянинг Сочи шаҳрида машҳур рус футболчиси, 1960 йилги Европа чемпиони Валентин Бубукин хотираси учун анъанавий мемориал-турнир старт олди.
2009 йилдан бери ўтказилиб келинаётган бу турнир ёш футболчилар орасида ташкил этиладиган энг оммавий мусобақалардан бири ҳисобланиб, Россия Футбол уюшмаси шафелиги остида ўтадиган мемориалнинг умумий иштирокчилар сони 160 тадан ошади. Ушбу турнир “Бунёдкор” клуби учун ёқимли таассурот қолдирган. Сабаби, 3 йил аввал “Мемориал Бубукина-2011” мусобақасидан Отабек Ғуломхўжаев мураббийлигидаги 2000 йилда таваллуд топган ёш “қалдирғочлар” бош соврин билан қайтишган эди. Бу йилги мусобақа 24-31 март кунлари Сочидаги “Даргомис” спорт мажмуасида ташкил этилади ва иштирокчилар қаторида “Бунёдкор” жамоаси ҳам бўлиб, Денис Красниченко мураббийлигидаги 2003 йилда туғилган ёш футболчилар ўз тенгқурлари билан куч синашишади.

Жамоамиз ушбу мусобақани кўтаринки руҳда бошлади ва дастлабки 2 турда ўз рақибларини мағлубиятга учратди. Новосемейкино шаҳрининг “Акрон” клубилик тенгдошлари куч синашган “қалдирғочлар” 1:0 ҳисобида устун келишган бўлса, Москванинг “Сокол” жамоаси 2:1 ҳисобида таслим этилди.

Шунингдек, Туркиянинг Анталия шаҳрида “PARUSA CUP-2014” Халқаро турнири бўлиб ўтмоқда. 2002 йилда таваллуд топган футболчилар мусобақасида Сергей Чигодаев ва Акмал Рисқуллаев шогирдлари шу кунгача уч учрашувда майдонга тушишди. Гуруҳ баҳсларида Қозоғистоннинг 1-БЎСМ (Шимкент) жамоасини 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратган “қалдирғочлар”, кейинги ўйинда Москванинг “Чертаново” клубига 2:3 ҳисобида имкониятни бой бердилар. Шунга қарамасдан жамоамиз “С” гуруҳида 2-ўринни эгаллаб, чорак финалга йўл олди. Бу босқичда ёшларимизга турнирнинг энг кучли жамоаларидан бири – “Локомотив” клуби рўбарў келди. Қизиқарли ўтган баҳснинг асосий вақти 2:2 ҳисобидаги жанговар дуранг билан якунланди. Пенальтилар сериясида эса омад москваликлар томонида бўлди. Энди 5-ўрин учун баҳсда “Бунёдкор” ўсмирлари Москва вилоятининг “Росич” жамоасига қарши майдонга тушишади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика