RU

Последние новости

03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  0 03:11АПЛ. МЮ уч марта ҳисобда олдинга чиқиб олди, аммо барибир ғалаба қозона олмади  3 01:50Собиқ ҳакам Фернандес Винисиуснинг "Алавес" жарима майдончасида йиқилиши ҳақида: "Яққол пенальти"  5 00:43Рустам Ашурматов дисквалификация сабаб кейинги турни ўтказиб юборади  0 00:25"Манчестер Юнайтед" - "Борнмут". Асосий таркиблар эълон қилинди  13 23:34Гехи – "Ман Сити"нинг ҳимоядаги асосий трансфер мақсади  3 22:40"Реал"да Алонсонинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Клуб мураббийни натижалар имкон бергунича олиб қолмоқчи, бироқ лойиҳа борасида шубҳалар мавжуд  2 22:07Отабек Шукуров: "Бош мураббий Европадан 2-3 нафар ошпаз олиб келди, ош ёки шунга ўхшаш таомлар камайтирилган"  8 21:27Перес "Алавес" билан ўйиндаги VAR ҳаками ҳақида: "У Кубок финали арафасида "Реал"га қарши чора кўриш билан таҳдид қилганди. Мана энди ..."  15 20:4641 ёшли Тиаго Силва Европага қайтишга тайёр  2 20:22Эрон чемпионати. "Хайбар" ва "Истиқлол" муроса кўчасини танлади, Ашурматов тўлиқ ўйнади  1 19:46Жоау Канселу самолётда уни телефонга олаётган йўловчига ташланди  2 19:20"Сандерленд" ўз стадиони таблосига "Ньюкасл" гербини жойлаштиришдан бош тортди – дерби тарихига назар  2 19:08"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди  29 18:46"Аякс" "Арсенал" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқда — Here We Go!  0

Ёрқин Назаров билан ЖЧ ҳақида эксклюзив Новости

Ёрқин Назаров билан ЖЧ ҳақида эксклюзив

Нуфузи жиҳатдан дунёда биринчи рақамли турнир бўлган жаҳон чемпионати ўйинларининг бу сафаргиси кутилганидан ҳам қизиқарли ўтмоқда.
Мана хаш-паш дегунча мундиал баҳслари поёнига етиб бормоқда. Мазкур жаҳон чемпионати ҳаммада турли хил фикр мулоҳазаларни келтириб чиқарди. Бошқача айтганда ҳар ким ўз муносабати билан ёндошмоқда.

Таниқли собиқ футболчи, бугунги кунда "Бунёдкор" академиясида болалар билан ишлаб келаётган Ёрқин Назаров билан суҳбатлашиб, у кишининг ЖЧ-2014 га оид фикрларини тингладик.

- Ёрқин ака, жаҳон чемпионати баҳсларини кўраётган бўлсангиз керак деб ўйлаймиз. Шундай бўлса айтингчи, бу сафарги мундиал сизда қандай таассурот қолдирмоқда?
- Албатта, футбол мусобақалари орасида нуфузи жиҳатдан юқори ўринда турадиган чемпионатни кузатмай бўладими? Имкон қадар ҳар бир тўқнашувни кузитб бордим. Очиғини айтганда, бу сафаргиси ҳар қачонгидан ҳам қизиқарли ўтмоқда. Кўпчилик учун унчалик ҳам кўзга ташланмаган терма жамоалар, амалда катта ишларни бажарди ва шу орқали ўзини кўрсатишга эришди. Бу эса ўз-ўзидан унга бўлган қизиқишни янада оширди. Чемпионат олдидан фаворит сифатида тилга олинган жамоалар эса гуруҳ баҳсларидан сўнг, ўз ватанига қайтиб кетди. Албатта Испания, Италия, Англия каби терма жамоалардан уларнинг мухлислари кўп нарса кутганди. Лекин ўзингиз ҳам гувоҳи бўлганингиздек, футболда таҳминлар ҳамиша ўзини оқлайвермайди.

- Сир бўлмаса, ўзингиз қайси терма жамоага мухлислик қилаётгандингиз?
- Тўғрисини айтганда, мен чиройли футболга ишқибозлик қиламан. Бирорта терма жамоани алоҳида ажратиб кўрсатиб ўтишни истамайман.

- Якунланиб бораётган ЖЧ-2014 кўпроқ нимаси билан эътиборингизни тортди?
- Юқорида айтиб ўтганимдек, сенсациялар кўп бўлди. Айниқса менга Бразилиянинг ярим финалда 7:1 ҳисобида мағлуб бўлгани алам қилди.

- Ўйиндан олдин мезбонларни фаворит ҳисоблаганмидингиз?

- Тўғри, Германия терма жамоаси ҳам у қадар кучсиз эмас. Лекин пентакампионларни бу даражада йирик ҳисобда ютқазишини кутмагандим.

- Нима деб ўйлайсиз, бугун 3-ўрин учун курашда кимнинг имконияти юқори?
- Олдиндан бир нима дейиш қийин-у, лекин мен бугун Бразилияга мухлислик қиламан. Чунки мезбонлар 3-ўринни эгалламаса бўлмайди.

- Ярим финалда Бразилия терма жамоасини йирик ҳисобда мағлуб бўлгани, уларга руҳий жиҳатдан салбий таъсир ўтказмасмикин. Голландия эса Аргентинага пенальтилар сериясида мағлуб бўлди. Шу томондан олиб қарайдиган бўлсак, имкониятлар қандай?
- Фикрингизга қўшиламан. Аммо бугун нима бўлса ҳам мезбонлар ғалаба қозониши шарт. Ахир ЖЧ ҳам Бразилияда кечмоқда. Шуни унутмаслик керак. Лекин Луи Ван Гал бошчилигидаги Голландия ҳам ғалаба учун ўйнаши аниқ. Асосийси томошабоп ўйин бўлсин.

- Финалда Германия  Аргентина қарама-қаршлигига гувоҳ бўламиз. Унда сизнингча ким ғолиб чиқади?
- Ҳозирдан кўпчилик немисларнинг ғалабасига қаттиқ ишонмоқда. Деярли 85 фоиз футбол ишқибози айнан Германия терма жамоаси Кубокни қўлга киритишини айтмоқда. Лекин мен Аргентинага ишқибозлик қиляпман. Чунки унинг таркибида Лионел Месси бор. Бу футболчи исталган пайтда, ўйинни ўзгартириб юборишга қодир. Финалда ҳам Месси рақиб ҳимоячиларига жиддий ташвиш туғдиради деб ўйлайман. Ким кучли бўлса, ўша жамоа ютсин.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика