RU

Последние новости

20:25"Вестерло" — "Антверпен". Таркиблар маълум  0 19:57"Барса" 17 ёшли озарбайжонлик футболчи билан шартнома имзолади  1 19:28"Алавес" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 19:25Ўзбекистон — Ўмон 0:1 (Матнли трансляция)  114 19:03АПЛ. "Челси" Лондон дербисида ишончли ғалабага эришди  11 18:57"CAFA Nations Cup-2025". Қирғиз Республикаси ва Туркманистон ўзаро дуранг ўйнади  26 18:23"Тоттенхэм" — "Борнмут" ва МЮ — "Бёрнли" ўйинлари учун таркиблар маълум  3 18:19"Ал Наср" — "Ал Батаэҳ". Ғаниев Лига кубоги учун ўйинда асосий таркибда  2 17:52"Ньюкасл" 85+5 млн евро эвазига ҳужумчи харид қилди?!  10 16:53EЧЛ умумий босқичи тақвими: ўйинлар 16 сентябрдан 28 январгача бўлиб ўтади. "Реал" "Атлетико" билан дербидан 2 кун ўтиб, 30 сентябрь куни "Қайрат" меҳмони бўлади  10 15:2240 ёшли Роналду Португалия терма жамоасига чақирилди. Бруно, Феликс, Витинья, Далот ҳам рўйхатда  2 14:48Катта футболга йўл очувчи мусобақа — УЕФА Ёшлар Лигаси: "Қайрат" илк бор ЕЧЛда қатнашади  3 14:41Расман: Нкунку "Челси"дан "Милан"га ўтди  2 14:12"Байер" 30 миллион евролик трансферни амалга оширмоқда  0 13:31"Бавария" Жексонни 65 млн еврога сотиб олиш ҳуқуқи билан 15 млн еврога ижарага олади. Мюнхенликлар "Челси" билан келишиб олди  3

Йорн Андерсен: "Гонконг, Япония ва Ўзбекистон ўртасидаги даража катта тавофутга эга" Новости

Йорн Андерсен: "Гонконг, Япония ва Ўзбекистон ўртасидаги даража катта тавофутга эга"

Гонконг U-23 бош мураббийи Йорн Андерсен Осиё ўйинлари доирасида 3-ўрин учун ўтказилган Ўзбекистонга қарши учрашувдан сўнг матбуот анжуманида иштирок этди.

"Йигитлар қўлларидан келганини бажаришди. Ярим финал ва учинчи ўрин учун баҳс учун ўтказилган ўйин шуни кўрсатдики, Гонконг, Япония ва Ўзбекистон ўртасидаги даража катта тавофутга эга. Иккала рақибга қарши биринчи бўлимларда деярли тенгма-тенг ҳаракат қилдик. Камчиликларни тузатиш борасида ҳаракат қиламиз.

Кучли жамоаларга қарши бутун ўйин давомида тенгма-тенг ҳаракат қилиш қийин, шогирдларим 90 дақиқа давомида кучини сақлай олмади. Жамоа ҳали бутун ўйин давомида тез ва шиддатли ўйин ўтказишга қодир эмас.

Осиёнинг етакчи жамоалари билан рақобатлашиш учун Гонконг Суперлигаси юқори интенсивликка эга бўлиши, маҳаллий футболни ривожлантириш ҳамда футболчиларга яхши маош тўлаш лозим.

Жамоани жуда кўп мухлис қўллаб-қувватлади. Гонконг футбол ассоциацияси ҳам ҳар томонлама кўмак берди. Мамлакатда футбол ривожланмоқда.

Гонконг учун тўртинчи ўрин тарихий натижа саналади. Кучли жамоаларга қарши тавофут қисқарди. Келгусида юқори даражага чиқиш учун астойдил ҳаракат қилишимиз лозим. Бунга фақат мамлакат чемпионати даражасини ошириш орқали эришиш мумкин. Сўнгги икки ўйиндаги мағлубиятга қарамай, шогирдларимдан кўнглим тўлди", – деди германиялик мутахассис.

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика