RU

Последние новости

12:37"Ливерпуль" Родриго билан шартнома борасида музокара ўтказди  0 12:14Санчо "Боруссия"га қайтиш учун маошини икки баробарга қисқартиришга тайёр  0 12:03Роҳатижон  1 11:48Париж клуби "Барселона" футболчисига кўз тикди  1 11:20Breaking! Сон "Тоттенхэм"ни тарк этишини эълон қилди: "Ҳаётимдаги энг қийин қарорлардан бири". Ҳужумчи АҚШга йўл олиши мумкин  2 10:42Милнер янги мавсумда Жотанинг хотираси учун янги рақамда ҳаракат қилади  1 10:13"Ал Ҳилол" "Ливерпуль" футболчиси учун курашда етакчилик қилмоқда  3 09:44Бир қатор спорт юлдузлари Франция жамоасининг инвесторларига айланишди  0 09:15АПЛнинг кўплаб жамоаларидан қизиқиш бўлаётган Шешко келажаги борасида бир қарорга келди  0 08:46"Ал Насср" яна бир португалиялик ТОП футболчига таклиф билан чиқди  2 08:17Максим Шацких: “Ёзги йиғиндан ва селекциядан кўнглим тўлди”  5 07:45Суперлига. Бугун дахшат учрашувлар бор  20 07:20Суперлига. "Пахтакор" сафарда "Машъал" устидан ғалаба қозонди, ОКМК эса "Бухоро"ни мағлуб этди  0 00:4437 ёшли Куадрадонинг янги клуби маълум  4 00:11Вирц "Ливерпул"да қайси рақамни олди?  3

"Ёнаётган" Про-лига. "Андижон тайм" ва ўша Хайрулла Ҳамидов (Бекзод Толибов блоги) Новости

"Ёнаётган" Про-лига. "Андижон тайм" ва ўша Хайрулла Ҳамидов (Бекзод Толибов блоги)

Про-лиганинг даражасини унчалик ҳам юқори деб ҳисобламайдиганлар адашади.

Ҳозирданоқ бу лигада Суперлига йўлланмаси учун интрига ўзининг ҳар доимгидан ҳам энг юқори чўққисига чиқиб улгурган. Хуллас, қисқача айтганда бу лига "ёнаяпти", ҳар бир ўйинда фаворит ким, аутсайдер қайси жамоа, айта олмайсиз.

Про-лиганинг 8-турида "Бухоро" ўз майдонида вилоятдоши ҳисобланган "Ғиждувон"ни қабул қилди. Кимлардир бу ўйинда назарий жиҳатдан майдон эгаларининг осонлик билан қўлга киритиладиган ғалабасини тахмин қилаётганди, лекин амалдачи? Беллашувнинг 87-дақиқасигача "Ғиждувон" 1:0 ҳисобида ғалаба қозонаётгани ҳақида хабарингиз бор эдими? Айнан шу дақиқада сиз билган ва сиз таниган ўша тажрибали тўпурар Рўзимбой Аҳмедов ҳисобни тенглаштирди - 1:1. Ўйин шу натижа билан якунига етди.

Пешқадамлар сафида номи қайд этилаётган "Хоразм" ушбу турда яқиндагина янги бош мураббий Диёр Мирзабоев бошқарувига ўтган "Янгиер" меҳмони бўлди ва 1:3 ҳисобида мағлубиятга учради. Хўш, бундай натижани кутганмидингиз? Назаримда йўқ, кутмаган эдингиз, лекин ўйин айни шу натижа билан якунига етди.

8-турда "Арал Самали" сафарда "Зомин" билан 1:1 ҳисобида дуранг қайд этди. Турнинг марказий учрашуви дея эътироф этилаётган "Турон" - "Машъал" тўқнашувида яйпанликлар 2:1 ҳисобида ғалаба эришди. Мавсумнинг энг шиддатли ва ҳиссиётларга бой ўтган ўйинида Микола Агапов ва Аъзам Алиевларнинг шедевр голларини кўрмаган ўзбек футболи мухлислари қолмади шекилли, ёки борми?

"Андижон тайм". Бу иборани эндиликда Ўзбекистоннинг метр шарҳловчиси Хайрулла Хамидов номи билан боғлайверсак ҳеч ким қарши бўлмаса керак. Хабарингиз бордир, сўнги 3 та турда "Андижон" ўйиннинг энг сўнги дақиқаларида гол уриб ғалабага эришмоқда, ўша 3 та баҳсни ҳам айнан Хайрулла Хамидов шарҳлаб борганига, "Андижон тайм"га мухлисларни учрашувнинг энг сўнги сонияларига қадар ишонтира олганига нима дейсиз? 8-турда Ғузорнинг "Шўртан" клуби меҳмони бўлган андижонликлар ҳакам ўйин якунлангани ҳақида ҳуштакни чалиш учун чоғланган вақтда гол уриб ғалабага эришдилар. Ажойиб, тўғрими? Бунақаси камдан-кам бўлади, айниқса кетма-кет 3 та ўйинда. Ҳа, эндиликда "Андижон тайм" ибораси ва Хайрулла Хамидов номи ижтимоий тармоқларда ўзаро уйғун холда ишлатилишига шубҳа йўқ.

Қуйида интрига ҳозирданоқ "ёнаётган" Про-лиганинг 8-туридан сўнг мусобақа жадвали эътиборингизга ҳавола этилмоқда.


Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика