RU

Последние новости

20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  116 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  4 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  16 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  3 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  4 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  1 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  15 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3 17:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси стадионга етиб келди  1 16:57"Динамо" "Қизилқум" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  1 16:30Дешам Саудия Арабистонидан таклифлар олганини тасдиқлади  0 16:07Ямаль Испания терма жамоаси қайдномасидан чиқарилди  6 15:46"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?  25 15:34Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси ЖЧ йўлланмасини муддатидан олдин ҳал этди!  6 15:18Ўзбекистон U-19 чемпионати — Осиёда йилнинг энг яхши ёшлар лигаси  1

Йоахим Лёв: "Бу тўқнашув ғолиби чемпионликка асосий даъвогарга айланади" Новости

Йоахим Лёв: "Бу тўқнашув ғолиби чемпионликка асосий даъвогарга айланади"

Германия терма жамоаси бош мураббийи Йоахим Лёв Италияга қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдирди.


- Италиянинг кўплаб ўйинларини томоша қилдик, чуқур ўргандик. Италия нафақат ҳимояда, балки ҳужумда ҳам кучли жамоа. Улар олдинги чизиқда бир қатор қизиқарли вариантларни қўллашади. Лекин уларнинг энг кучли тарафи - ҳимоя. Италия рақибни ўз жарима майдончаси олдида зарарсизлантиришда анча уста. Биз ҳам уларнинг бу ўйинларига қараб, рақибнинг ҳимоядаги ўйинларини таҳлил қилиб, шунга яраша тараддуд кўрдик.

Италия билан бўладиган баҳсда юзага келадиган ҳар бир вазиятдан унумли фойдаланмоқ лозим. Чунки "Скуадра Адзурра"га қарши ўйинда сенда бошқа имконият туғилмаслиги мумкин.

Бу тўқнашув ғолиби чемпионлик учун асосий даъвогарга айланади. Ярим финалга йўл оладиган ҳар бир жамоа чемпион ҳақида ўйлай бошлайди ва мақсадни юқори қўяди.

Германия чемпион бўлиши учун етарли имкониятларга эга, футболчиларимизнинг салоҳияти ҳам бунга етади. Аммо ҳали йўл узоқ. Италиядан ўтган тақдиримизда ҳам қолган йўл осон кечмаслиги аниқ. Чунки бу тўқнашув ғолиби ярим финалда мезбонлар билан учрашиши мумкин. Германия ва Италия учрашуви ғолибини чемпионликка асосий фаворит, дея ҳисоблаётганларнинг фикрига қўшиламан.

Биз ўз кучимизга ишонамиз. Сабаби, ўзимизнинг сифатли, кучли тарафларимизни яхши биламиз. Лекин рақиб кимлигини ҳам унутмаслик лозим. Де Росси ҳақида эшитдим. Менимча, Де Росси бизга қарши ўйинда иштирок этолмаса керак. Аммо Италияда бу каби муаммоларни ёпиш учун доимо вариантлар бўлган ва чиқади.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика