Йилнинг "энг яхши футболчиси" - Жалолиддин Машарипов
26 дек 2020 16:57
Новости
Йилнинг "энг яхши футболчиси" - Жалолиддин Машарипов
Тошкентдаги "Зарафшон" тантаналар залида йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
2020 йилнинг энг яхшилари тақдирланди. Бердиев "энг яхши мураббий", Машарипов "энг яхши футболчи"
Унга кўра 2020 йилда Ўзбекистоннинг "энг яхши футболчиси" сифатида "Пахтакор" ярим ҳимоячиси Жалолиддин Машарипов эътироф этилди. Анча йиллардан буён "Пахтакор"нинг алмаштириб бўлмас ўйинчисига айланган Жалолиддин Машарипов 2020 йилги мавсумда ҳам ажойиб ўйнади. "Пахтакор" етакчиси мавсумни бир нотада ўтказа олди. Машарипов Суперлиганинг 23та баҳсида майдонга тушиб, 6 бор гол муаллифи бўлди. Лекин 14та голли пас амалга ошириб Суперлигадаги энг яхши натижани қайд этди.
Машарипов йил футболчиси бўлишда Ойбек Бозоров ва Элдор Шомуродовни ортда қолдирди.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Комментарии