RU

Последние новости

01:43ЖЧ саралаши. Норвегия Италияни "савалади"  3 00:47Ўртоқлик ўйини. Нигерия 2та гол урган ўйинда Россия билан дуранг қайд этди  0 00:15Постекоглу бу борада иккинчи бўлди  0 23:46Италия клуби банкрот деб эълон қилинди ва профессионал лигалардан четлатилди  2 23:07Тадбиркор Ўткир Юсуповга уч хонали уй совға қилди  5 22:50Гасперини: "Бу мен учун катта чақирув"  0 22:19"Интер" МЮ ҳужумчисини таркибига қўшиб олишга яқин  0 21:59"Аталанта" Иван Юрични бош мураббий сифатида эълон қилди  1 21:42Расман: Постекоглу истеъфога чиқарилди  0 21:21Эшитдик-да! Остон Ўрунов ўрнига Бобир Абдихолиқов термага чақирилди  23 21:12Расман: "Рома" янги бош мураббийини эълон қилди  5 20:55Суперлига 4-тур қолдирилган ўйинида "Хоразм" Навоийда "Қизилқум"ни йирик ҳисобда таслим қилди  15 19:48"Манчестер Юнайтед" 60 млн фунтлик трансферни амалга ошириши мумкин  0 19:23Ла Лиганинг якунланган мавсуми учун энг яхши футболчи аниқланди  8 19:03ФОТОГАЛЕРЕЯ. Ўзбекистон МТЖнинг Тошкентда кутиб олиниши  18

Йилнинг энг шармандали матбуот-анжумани қандай ўтди? Новости

Йилнинг энг шармандали матбуот-анжумани қандай ўтди?

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Луи ван Гал журналистлар билан суҳбат чоғида ўзини тутиб тура олмади. Кечаги матбуот-анжуманидаги унинг сўзлари АПЛ тарихидан жой олади.

Кеча Манчестер шаҳрида Луи Ван Гал иштирокида матбуот-анжумани бўлиб ўтди. МЮ мураббийи жароҳатларганлар борасида қисқа изоҳ берди. Ҳаммаси шундан сўнг бошланди.

"Мен учун жуда қизиқ, бу хонада мендан узр сўраши керак бўлган одам борми? Мени ҳайдаб юборганлари ҳақида ўқидим ёки ҳамкасбим (Жозе Моуриньо) менинг ўрнимдами? Нима деб ўйлайсиз, бу борада аёлим ва фарзандларим қандай фикрда? Ёки невараларим? Ёки "Манчестер Юнайтед" мухлислари? Ёки дўстларим. Улар менга тўхтовсиз қўнғироқ қилишмоқда. Арсен Венгер ҳам бир нималар дейишга улгурди.


Ҳозир мен журналистлар билан суҳбатлашишим керак деб ўйлайсизми? Премьер-лига қоидалари шундай бўлганлиги учун шу ерда ўтирибман. Сизлар билан суҳбатлашишим керак. Аммо сизлар менинг сўзларимни ўзингизга мос тарзда тўғирлаб оласиз.

Мен футболчиларга ўзига ишонишни бошлашига ёрдам бермоқчи бўлдим. Ушбу ҳафтада қўлимдан келган барча ишни бажардим. Мураббий ва футболчилар билан вазиятга баҳо бердик. Янги йил тушлигида сўзга чиқдим ва Каррингтонда (МЮнинг машғулот базаси) барча мени қўллаб-қувватлади.


Журналистларда илиқлик кўрмаяпман. Энди нима деб ёзишингизни тасаввур қиляпман. Биз оғир вазиятдамиз, аммо тўрт ҳафта олдин биринчи ўринда эдик ва яна тўрт ҳафта ўтиб етакчи бўлиб олишимиз мумкин. Сизлар фактларга таянишингиз керак. Журналистлар фактларга асосланмай мен ҳақимда яхши бўлмаган нарсалар ёзади, кейин эса менга Эд Вудворд, сэр Алекс Фергюсон ва Дэвид Гилл қўнғироқ қилади. Энди эса сизларнинг саволларингизга жавоб беришим керак. Бу иш билан шуғулланишни истамайман.

Эътиборимни "Сток"га қарши ўйинга қаратганман. Янги йилни яхши ўтказинг.

Вино ва ширинликлардан роҳатланинг" - дейди ван Гал.

Шундан сўнг Луи ван Гал саволларга жавоб беришдан бош тортиб, зални тарк этди. Матбуот-анжумани беш дақиқадан камроқ давом этди.


Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика