Йил комедияси. Озан Туфанга биринчи навбатда гўзаллик керак
13 июн 2016 16:21
Новости
Йил комедияси. Озан Туфанга биринчи навбатда гўзаллик керак
Хорватия ва Туркия учрашувида жуда қизиқ воқеа юз берди.
Лука Модричнинг ягона голи ушбу баҳсда хорватияликларнинг ғалаба қозонишига етарли бўлди. "Реал" ярим ҳимоячиси Волкан Бабачан дарвозасига жуда чиройли гол урди.
Туркиялик мухлислар эса худди шу голдан бир неча сония олдин рўй берган воқеадан ғазабда. Гап шундаки, Лука Модрич тўпга зарба беришидан олдин, тўп юқорига учиб кетади ва хорватияликнинг йўлини тўсиши керак бўлган Озан Туфан ўша пайтда сочини тўғирлашга киришиб кетади.
Туфан узоқ вақт "Бурсаспор" сафида тўп тепган ва ўтган йилнинг августида у "Фенербахче" жамоасига ўтди.
"Твиттер"да эса кўпчилик уни устидан кулди ва ҳақорат қилди.
Комментарии