Яя Туренинг тиниб-тинчимас агенти
31 окт 2016 08:02
Новости
Яя Туренинг тиниб-тинчимас агенти
Ивуариялик футболчи бу ҳамкорликни шу даражада қадрлайдики, ҳатто Дмитрийни эркалаганча «Дадажон» деб атайди ва бу ҳам етмаганидай, катта ўғлига агенти шарафига Дмитрий деб исм қўйган.
Селюк номи Англия футболи дунёсида бундан 6 йил аввал берган 3 интервьюси билан танилганди. Ўшанда унинг энг машҳур мижози Яя Туре «Барселона»ни ташлаб кетишни ихтиёр этган, АПЛда ҳеч ким танимайдиган Селюк эса ЯЯни «Камп Ноу»да хафа қилиб қўйишганини такрорлашдан чарчамаганди. Ўшандаёқ, Селюк қўлидан нима ишлар келишини барчага намойиш қилган ва эндигина кучга тўлаётган африкалик футболчи «Манчестер Сити» таркибига бориб қўшилганди. «Шаҳарлик»лардан ташқари Туре билан астойдил қизиққан «Арсенал» эса ҳеч вақосиз қолишга мажбур бўлганди.
- Туре ҳеч қачон Сескни алмаштирмайди, «Арсенал» учун майдонга тушмайди ҳам. Кўпчилик клублар мижозим билан қизиқишмоқда ва улар билан музокаралар олиб бориш биз учун анчайин ёқимли, - деганди агент 2010 йилнинг 19 май ойида.
Аммо ажралмас жуфтликни ўзига маҳлиё қилган «Сити» ҳам осонгина бўйин эгишни истамас ва инглизлар ўзларини банкротлик арафасида қилиб кўрсатишарди.
- Туре билан кўпчилик қизиқмоқда, жумладан, Арсен Венгер ва «Арсенал» ҳам. Воқеалар кутилганидек ривожланса, тез кунларда музокаралар ниҳоясига етади, - деди Селюк 2010 йилнинг 7 июнида.
2 июлда эса Туре Роберто Манчинининг «Сити»си билан 5 йиллик шартномани имзолади. Футболчининг маоши ҳафтасига 220 минг фунт қилиб белгиланди.
Туренинг ўзи ҳам Селюк бир нарсани гапира туриб бутунлай бошқа масалани эътиборда тутишини кўп бор такрорлаган. Бу жуда ҳам тўғри, аммо ивуарияликни агентининг ўзини бундай тутиши сира ҳайрон қолдирмайди ва у 15 йиллик ҳамкорликка нуқта қўйиш ҳақида ўйламаяпти. Дарвоқе, мақоламиз қаҳрамони ҳам ўзини хафа қилдириб қўядиганлар тоифасидан эмас - Барселона ва Монакода уйлари бор. «Камбағаллашиб» қолган «Сити» ёрдамида эга бўлган мазкур мулкка Нисан ва Пумаларга қилган ҳомийлиги эвазига жами 3 млн. фунтга етадиган қўшимча маблағларни ҳам қўшиб қўйди. Унинг Facebookдаги саҳифасида Chopard билборди - Швейцария соатларининг эксклюзив бренди мағрур кўрк сочиб турибди. «Мен ўз ўйинчиларимни пулдан кўра яхши кўраман», - дейди агент камтарларча. «Манчестер Сити» жорий йил ёзида унинг асосий мижозини сотмоқчи бўлганида эса негадир бундан унчалик ташвишга тушмади.
Дмитрий учун асосий карьераси ёши ҳозирда 33ни ташкил этаётган футболчи атрофида бўлаётгани ўта муҳимдай. Албатта, юқорида айтганимиздай, унинг бошқа мижозлари ҳам бир талай ва улар асосан, Болтиқбўйи мамлакатларида ўйнашади. Уларнинг бири - Жуниор Ахиссан яқиндагина Киевнинг «Динамо»си билан шартнома имзолади ва Селюкнинг айнан ундан умидлари катта - футболчи ёши ўтиб бораётган Туренинг издошига айланиши лозим. Дарвоқе, Ахиссан ҳам Кот-д~Ивуардан ва улар ўртасида аллақачонлардан бери илиқ муносабатлар сақланиб келмоқда. Июлда - «Динамо»га трансфер амалга ошганидан сўнг, футболчининг агенти билан сурати ОАВларда пайдо бўлди ва Жуниор Дмитрийни «Дунёдаги энг яхши агент», деб атади. Туре ва Селюк тарихи 2001 йиллардан бошланган, ўшанда ватанидан чиқиб кетган ярим ҳимоячи Бельгиянинг «Беверену» клубига бориб қўшилганди. Аввалги клуби АСЕК Мимозас эса Лондоннинг «Арсенал» клуби билан ҳамкорлик қилиб турар, аммо Турени таркибларига жалб қилишни ўшанда инглизлар исташмаганди. 2003 йили футболчи Лондонга йўл олди, аммо Венгерни ўз ўйини билан лол қолдиришни уддалолмади. «Арсенал»га яқин кишиларнинг айтишларича, Селюк 20 ёшли ивуарияликни Англияда қолдириш учун қўлидан келган барча ишни қилган, аммо ҳеч ким бу йигитни олишни истамаган. Оқибатда, ёш ярим ҳимоячи Донецкнинг «Металлург» жамоасига кетишга мажбур бўлган. Энг қизиғи, ЯЯнинг акаси Коло (у укаси унданда истеъдодли эканлигини таъкидлаганди) укасини бу сафардан қолдиришга уринганлигидир, бироқ ЯЯ агентига ишонди ва Украинага йўл олди.
Украиналик агентнинг ўзи ҳам қачонлардир «ЯЯни кучли футболчига айланиши учун қўлидан келган барча ишни қилганини» айтганди. Бошқачасига айтганда: «Улар учун ўшанда бошқа йўл йўқ эди». Аммо Туре ўйини чиндан ҳам Украинада очилиб кетди ва футболчига «Олимпиакос» қизиқиш билдирди. Африкалик эса Селюк ҳеч қачон унинг истеъдодига шубҳа қилмаслигига ишонди ва у бошлаган йўлдан дадил одимлашда давом этаверди. Африкаликнинг ҳар бир жамоа ўзгартириши унга ва агентига олам-олам пул, шон-шуҳрат келтирди. «Монако» ва «Барселона»дан Селюк ЯЯ истеъдодидан кутган нарсаларни ола бошлади. «Барселона»да у футболчини худди болалар боғчаси тарбияланувчиси ҳуқуқларини ҳимоя қилгандай ҳимоя қилди. Бир сафар у Гвардиоладан катта пул ва кўпроқ ўйнаш имкониятини талаб қилганда ва ниҳоят, каталонияликнинг фиғони фалакка етди ва ўйинчидан «қачонгача ЯЯ учун унинг агенти қарорлар қабул қилишини» сўради.
...
Мақоланинг қолган қисмини "ИнтерФутбол" сайтида ўқиш мумкин.
Комментарии