“Яшнобод-Олимпик” жамоаси Тошкент шаҳар чемпионатида қатнашади
10 мар 2018 12:22
Новости


“Яшнобод-Олимпик” жамоаси Тошкент шаҳар чемпионатида қатнашади
Ҳадемай, футбол бўйича Тошкент шаҳар чемпионати иккинчи лига учрашувлари бошланади.
Бу йилги мавсумда мазкур мусобақада “Яшнобод-Олимпик” футбол клуби туманимиз шарафини ҳимоя қилади.
Айни пайтда жамоа аъзолари чемпионатга тайёргарликни бошлаб юборишган. Ўз вақтида “Насаф”, “Машъал”, “Сўғдиёна” жамоаларида ўйнаган Азиз Файзиев раҳбарлигида футболчилар тумандаги 198-умумтаълим мактаби сунъий қопламали майдонида машғулотлар олиб боришяпти.
Машғулотлар ҳар куни соат 17.00 дан бошлаб ўтказиляпти.
Похожие новости

Комментарии