Яқин соатларда БАА терма жамоасининг янги бош мураббийи эълон қилиниши кутилмоқда
17 апр 2025 13:44
Новости
Яқин соатларда БАА терма жамоасининг янги бош мураббийи эълон қилиниши кутилмоқда
Хабарингиз бор, ЖЧ-2026 саралаш босқичи доирасидаги БАА - КХДР учрашувидан сўнг амирликларнинг португалиялик устози Паулу Бенту истеъфога чиқарилган эди.
БААнинг футболга оид турли манбаларининг ёзишича, яқин соатларда мамлакат футбол федерацияси руминиялик мутахассис Космин Олариуни терма жамоа устози сифатида эълон қилиши кутилмоқда.
55 ёшли мутахассис фаолияти давомида Саудия Арабистони терма жамоаси, "Ал Ҳилол", "Ал Аин", "Шабаб Ал Аҳли" жамоаларида фаолият олиб борган. Айни пайтда эса "Шаржа" жамоасини бошқармоқда.
Жамоа жаҳон чемпионати саралаш босқичи "А" гуруҳида БАА термаси 8 ўйиндан сўнг 13 очко жамғарган ҳолда 3-ўринда бормоқда. Амирликлар навбатдаги учрашувни 5 июнь куни ўз майдонида Ўзбекистонга қарши ўтказади, сўнгра Қирғиз Республикасига сафар уюштиради.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Комментарии