Япония U-23 мураббийи кечаги мағлубиятга ёш фарқини аралаштирмасликни сўради
20 янв 2018 10:21
Новости
Япония U-23 мураббийи кечаги мағлубиятга ёш фарқини аралаштирмасликни сўради
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония U-23 терма жамоаси билан чорак финалда баҳс олиб бориб, йирик 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Шундай қилиб вакилларимиз ярим финалга йўл олишди, Япония эса мусобақани тарк этди.
Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида японияликлар бош мураббийи Хажиме Мориясу бу мағлубиятга ёш фарқининг алоқаси йўқлигини айтди:
- "Натижа ҳаммасини кўрсатиб турибди. Ўзбекистон жисмоний томондан кучли деб айтгандим. Улар бизга босим қилганда, ўйинчиларимиз нима қилишни билмай шошиб қолди ва кўп бора тўп йўқотдик".
- "Ҳа, биз мусобақага 20 ёшли футболчилар билан келганмиз. Асосий мақсад, жамоани 2020 йил бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларига тайёрлаш. Лекин мен мағлубият сабабини иккала жамоа орасидаги ёш фарқи билан изоҳламоқчи эмасман. Ва бу ҳақда бошқалар ҳам гапиришини хоҳламайман".
- "Энг муҳими, биз мусобақадан керакли сабоқ чиқаришимиз лозим. Вақт ўтиб бу жамоа шаклланиб боради. Япон футболчиларида менталитет кучли, улар бир мағлубият билан синиб қолишмайди. Ҳаракат қилишда давом этсак, ҳали ўсамиз ва тўрт йилдан кейин янаям кучли бўламиз".
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии