RU

Последние новости

15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  0 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  2 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  3 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  0 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  68 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  5 13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  3 12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  11 12:20"Насаф" "Бухоро" дарвозасига 5 та тўп йўллаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 11:55Аргентина ва Албания ирқчилик туфайли 6 хонали сондан иборат жаримага тортилди  3 11:19U-23 Осиё кубогига қуръа ташлаш санаси маълум  14 10:57"Реал" ва Испания терма жамоасининг собиқ футболчиси фаолиятини Гонконг чемпионатида давом эттиради  0 10:30Португалия футболи юлдузлари "Шон-шараф" залига киритилди  1 10:04МЮнинг яна бир футболчи фаолиятини Туркияда давом эттиришга яқин  2

Япония клуби вакили Наманганга ташриф буюрди Новости

Япония клуби вакили Наманганга ташриф буюрди

Ўтган йилнинг декабрь ойида муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг Японияга ташрифлари чоғида мазкур мамлакат билан кўплаб соҳаларда келишувга эришилиб, шартномалар имзоланганди.

Ушбу соҳалар қаторида спорт соҳаси ҳам бор эди. Бунинг самараси ўлароқ, Япониянинг “Ванфоре Кофу” ва Наманганнинг “Навбаҳор” клублари ўртасида ҳам ўзаро ҳамкорликка келишиб олинганди.

Ушбу ҳамкорликнинг амалий натижаси ўлароқ, Наманганга амалий ташриф билан Япониянинг “Ванфоре Кофу” футбол клуби бош менежери жаноб Сатору Сакума келди.

Мартабали меҳмон бугун “Навбаҳор” уй учрашувларини ўтказадиган “Марказий” ўйингоҳга ташриф буюрди.

Сатору Сакумага мазкур ташриф чоғида Наманган вилоят ҳокимлиги вакиллари ҳамроҳлик қилишди.


“Марказий” ўйингоҳда япониялик меҳмоннинг “Навбаҳор” ПФК раҳбарияти ҳамда ходимлари, шу жумладан, клуб директори Бахтиёр Нурматов, “Марказий” ўйингоҳ директори Набихон Абдуғаниев, шунингдек, Наманган вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи ўринбосари Илҳом Мўминов, Наманган вилоят болалар-ўсмирлар футбол академияси директори Ғанишер Исмоилов, Наманган вилоят футбол ассоциацияси йўриқчиси Зойир Ҳасановлар билан учрашуви бўлиб ўтди.

Самимий руҳда ўтган мазкур учрашув давомида “Навбаҳор” ПФК директори Бахтиёр Нурматов ва "Ванфоре Кофу" бош менежери Сатору Сакума ўзаро фикр алмашишди. Жумладан, Бахтиёр Нурматов Япония клуби билан ҳамкорлик қилишдан мамнун эканлигини баён этиб, Сакумани “Навбаҳор”га оид маълумотлар билан таништириб ўтди.

Ўз навбатида Сатору Сакума ҳам илиқ қабул учун клуб раҳбариятига ўз миннатдорчилигини билдириб, Ўзбекистоннинг машҳур жамоаларидан бири бўлмиш “Навбаҳор” билан ҳамкорлик қилишдан мамнунлиги, ушбу ҳамкорлик доирасида бир қатор режаларни амалга ошириш ниятида эканлиги, ҳар икки клубнинг ўхшаш томонлари кўп эканлиги, жумладан, “Ванфоре Кофу” ҳам худди “Навбаҳор” сингари водий жамоаси эканлигини таъкидлаб ўтди.

Ҳар икки клуб раҳбарияти вакилларининг ўзаро фикр алмашишларидан сўнг, япониялик мартабали меҳмонга “Навбаҳор” иштирокидаги ўйинларнинг видеороликлари намойиш этилди.

Сатору Сакума жамоамиз иштирокидаги учрашувларнинг видеороликларидан катта тассурот олганлигини эътироф этди.

Учрашув якунида Бахтиёр Нурматов ва Сатору Сакума ўзаро совғалар алмашишди.

Шундан сўнг, япониялик мартабали меҳмон “Марказий” ўйингоҳнинг ҳакамлар, назоратчи, жамоаларнинг кийим алмаштириш хоналари, шунингдек, майдонни кўздан кечириб, уларга юқори баҳо берди.


Сўнгра, ўйингоҳнинг анжуманлар залида Сатору Сакумага Наманган вилоят футбол ассоциацияси йўриқчиси Зойир Ҳасанов вилоятимиз футбол фалсафасига бағишланган видеороликни намойиш этди.

Шу тариқа “Ванфоре Кофу” клуби бош менежерининг “Марказий” ўйингоҳга уюштирган ташрифи якунланди.

Сатору Сакуманинг ташрифи режасидан шунингдек, Наманган вилоят болалар-ўсмирлар футбол академияси, “Навбаҳор” ПФК қошидаги 17-сонли академияга ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар футбол мактаби, Тўрақўрғондаги “Одил Жуниор” футбол академияси билан танишиш ҳам ўрин олган.

Умид қиламизки, “Навбаҳор” ҳамда “Ванфоре Кофу” клублари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик яқин вақт ичида ўз самарасини беради.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика