RU

Последние новости

20:15Эмре Жан шартномани узайтирди  0 20:08Футбол афсонаси Янги Каледонияни жаҳон чемпионатида иштирок этишга лойиқ деб ҳисоблайди  1 19:43Слотнинг кетиш вақти келдими? "Ливерпуль" сўнгги уч ўйинида иккинчи марта мағлуб бўлди  23 19:15Португалия ва Колумбия ЖЧ-2026 учун мўлжалланган либосларини тақдим этди  8 18:54Пеп Гвардиола финал олдидан қандай фикрда?  2 18:40Япония - аёллар ўртасида Осиё кубоги ғолиби!  0 18:28Ўзбекистоннинг гуруҳдаги рақиблари ФИФА кунларида қайси жамоаларга қарши ўйнайди?  2 18:00ФИФА Нигериянинг эътирозини рад этди. Конго ДР Ўзбекистон билан бир гуруҳдан ўрин олиш учун курашади  2 17:47"Манчестер Юнайтед" ҳакамлик устидан шикоят киритмоқчи  3 17:27Альваро Арбелоа: "Тарихдаги энг яхши дарвозабон жароҳат олди. Лекин бизда яна бир фантастик кипер бор"  21 16:59Меҳмон стадионда мезбон: "Сўғдиёна" - "Пахтакор" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 16:29Габон термасининг Тошкент йиғини учун таркиби маълум қилинди  3 15:59Сўнгги дақиқадаги супергол, "Насаф"га қарши қуруқ ўйин ва бошқалар - Суперлигада 4-тур лауреатлари  4 15:40Тринидад ва Тобаго термасининг Тошкентга келадиган таркиби маълум қилинди  6 15:09Ўзбекистон терма жамоасининг март ойидаги йиғин учун таркиби эълон қилинди. Унда янги номлар ҳам бор  39

Яп Стам 45 ёшга тўлди ФОТО Новости

Яп Стам 45 ёшга тўлди ФОТО

Голландиялик собиқ ҳимоячи Яп Стамнинг туғилган куни.
 



Яп Стам ҳақида қисқа маълумот:

Туғилган санаси: 1972 йил, 17 июль.
Туғилган жойи: Кампен, Голландия.
Бўйи: 191 см
Позицияси: марказий ҳимоячи
Ўйнаган жамоалари: "Кампен" (1991-1992), "Зволле" (1992-1993), "Камбюр" (1993-1995), "Виллем 2" (1995), ПСВ (1996-1998), "Манчестер Юнайтед" (1998-2001), "Лацио" (2001-2004), "Милан" (2004-2006), "Аякс" (2006-2007).
Терма жамоадаги фаолияти: Голландия (1996-2004)
Ҳозирги иш жойи: "Рединг" (бош мураббий)



Яп Стам ҳақида икки оғиз. Стам ўз футболчилик фаолиятини марказий ҳимоячи ролида ўтказган. Узун бўйли ҳимоячи ҳар қандай ҳужумчи учун ҳақиқий тўсиқ бўлган. Унинг ҳаводаги курашдаги устунлиги, рақиби ўйинини "ўқий" олиш қобилияти жуда юқори эди.

Стамда нафақат бўй, жисмоний куч, ақл, балки ҳимоячиларга ҳос важоҳат бор эди.

Яп Стам ўзининг футболчилик фаолиятини ҳаваскор жамоа "Кампен"да бошлаган. Стамнинг профессионали фаолиятидаги дебюти "Зволле" сафида бўлган. Ушбу жамоада бир йил тўп тепган Стам кейинги мавсумдан "Виллем" жамоасида пайдо бўлади. Бу жамоа сафида ўзининг ишончли ўйинлари билан кўпчиликда илиқ таассуротлар қолдиришни бошлайди. "Виллем" билан ўша йилдаги европанинг энг кучли жамоаси бўлган "Аякс"ни ютишга муваффақ бўлган. Айнан ўша беллашувда Стамнинг ишончли ва ёрқин ўйини "Виллем"нинг ғалабасига замин яратганди. Шундан сўнг Стам ПСВ жамоаси қизиқишлари доирасига кириб қолади ва янги мавсумда эйндховенликлар Стамни қўлга киритишади.
Яп Стам ПСВ сафида Голландия чемпионлиги, Голландия кубоги  ва икки марта суперкубокда зафар қучади.
Айнан ПСВдаги фаолияти давомида Стам Голландияда йилнинг энг яхши футболчиси деган номга муносиб кўрилади.

Яп Стам учун кейинги бекат Англиянинг Манчестер шаҳри бўлади. ПСВдаги ўйинлари орқали Яп Стам сер Алекс Фергюссоннинг эътирофига тушади ва 1998 йилда "Юнайтед" голландиялик ҳҳимоячини 16,7 миллион евро эвазига сотиб олади. Айнан ўша пайтда Стам футбол тарихидаги энг қиммат ҳимоячи бўлади. Қўшимчасига Стам ушбу трансфердан сўнг голландиялик чарм тўп усталари орасида энг қиммат футболчига айланади.



Яп Стам ўзининг энг ёрқин ва ажойиб дамларини айнан "Манчестер Юнайтед"да ўтказишга муваффақ бўлган.
Стам "Юнайтед" билан биргаликда уч марта Англия чемпиони, Англия кубоги соҳиби ва 1999 йилда Европа чемпионлар лигасида ғолиб бўлиш бахтига муяссар бўлади.



Қаҳрамонимизнинг Манчестердаги фаолияти 2001 йилга келиб якунланади. Шундан сўнг футболчи Италияга йўл олади. "Лацио" ва "Милан" шарафини ҳимоя этган Стам совринлар ютишда муаммоларда дуч келади. Италиядаги фаолияти давомида фақатгина бир марта "Лацио" билан Италия кубогида ғолиблик қўлга киритилади.


Яп Стамнинг эришган ютуқлари:

- Голландия кубоги соҳиби (1996, 2007)
- Голландия чемпиони (1997)
- Голландия суперкубоги соҳиби (1996, 1997, 2007)
- Англия чемпиони (1999, 2000, 2001)
- Европа чемпионлар лигаси ғолиби (1999)
- Англия кубоги (1999)
- Қитъалараро кубоги соҳиби (1999)
- Италия кубоги соҳиби (2004)
- Европа чемпионати бронза медали соҳиби (2000)

Шахсий ютуқлари:

- Голландиянинг энг яхши футболчиси (1997)
- Европанинг энг яхши ҳимоячиси (1999, 2000)


Яп Стам терма жамоа сафида 63 ўйинда майдонга тушган ва 3та гол киритган. Шунингдек, Стам ҳимоячи бўлишига қарамасдан ўзи ўйнаган барча жамоалар сафида гол уришга муваффақ бўлган



Бу эса ҳозирги Яп Стам. Қаҳрамонимиз "Рединг"да бош мураббий сифатида ишламоқда.


Шаҳбоз Беғамов

Автор :
Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика