Январда Обамеянг бешта клубга таклиф қилинган
		
		21 мар 2022 20:53
        Новости	
	 
				 
				Январда Обамеянг бешта клубга таклиф қилинган
Ҳужумчи Пьер-Эмерик Обамеянг январь ойида "Барселона" уни сотиб олишга қарор қилгунга қадар бешта клубга таклиф қилинган.
			Шунингдек, габонлик футболчига Жалолиддин Машарипов тўп тепаётган Саудиянинг "Ал Наср" клубидан таклиф бор эди, бироқ у Европанинг топ-клубидан таклиф кутди. Якунда "Барселона" уни ўз сафига қўшиб олди.
Обамеянг январь ойидаги трансфер ойнасининг сўнгги кунида "Барселона" билан шартнома имзолади ва Лондоннинг "Арсенал" клубини эркин агент сифатида тарк этди. Кўк-анорранглилар сафида 11 та ўйинда у 9 та гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди. Ла Лиганинг 29-туридан ўрин олган "Эль класико"да габон форвард ўзига хос натижани қайд этишди - у "Реал Мадрид" дарвозасига кетма-кет бешинчи ўйинда олти ва еттинчи голини урди.
Похожие новости
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
                    Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии