Янмат: "Ньюкасл"га Пардю керак, бошқаси эмас"
29 окт 2014 15:07
Новости
Янмат: "Ньюкасл"га Пардю керак, бошқаси эмас"
Бугун "Ньюкасл" инглиз лига Кубоги нимчорак финал учрашувида "Манчестер Сити"га қарши майдонга чиқади.
"Биз Пардю ишлашини хоҳлаймиз, бошқасини эмас. Буни исботладик. Агар жамоа мағлубиятга учраётганда мураббий босим остида қолса, бу одатий ҳол, аммо "Тоттенхэм" устидан ғалаба қозонганимиздан сўнг Аланга бўлган босим камайишига умид қиламан. Ўша ўйиннинг биринчи бўлимидан кейин мураббийнинг роса жаҳли чиқди ва бизга шундай деди: "Агар мана шу ўйинни намойиш этаверсангиз, баҳсларда ғалаба қозона олмайсиз". Лекин иккинчи таймдан кейин қуйидаги сўзларни айтди: "Мана шудай ўйинни намойиш этсангиз, ғалаба қозона оласиз".
Лига Кубогига келадиган бўлсак, у жуда муҳим. Бу совринни "Ньюкасл" 1969 йилдан бери қўлга киритгани йўқ. Агар муваффақиятга эришсак катта байрам бўлади. Мухлислар буни жуда хоҳлашмоқда. Биз эса ишқибозларга муҳтожмиз. Улар қўшимча 12-футболчи. "Тоттенхэм" билан учрашувда улар бизни фантастик қўллаб туришди" - дейди футболчи.
Комментарии