RU

Последние новости

18:40"Арқадағ" – Туркманистон Суперкубогининг икки карра соҳиби!  4 18:30Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" финал йўлланмаси учун "Сўғдиёна" билан тўқнаш келмоқда (онлайн ҳисоб)  17 18:16Эшитдик-да! ЎФА "Олтин тўп" соҳиби билан музокаралар ўтказмоқда  14 18:00Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" - "Динамо" (онлайн ҳисоб)  17 17:45"Ливерпуль" етакчиси Роналду ва Мессини солиштирди  5 17:23Ўзбек футболида янги тажриба: "Пахтакор" – "Динамо" баҳсида ҳакам қарори бутун стадион бўйлаб эълон қилинади  8 16:46Александр Хомяков Қосимов, Бердиев, Агамурадов, Арвеладзе қаторидан жой олиши мумкин  1 16:26"Сўғдиёна" учинчи бор финал остонасида  1 16:08Расман: "Навбаҳор" Сергей Лушчанни истеъфога чиқарди  14 16:02Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Венгрия устидан ғалабага эришди  3 15:38"Бухоро"да бешинчиси беш бўладими?  6 15:12"Манчестер Сити" ПСЖ футболчиси учун 120 млн евро тайёрламоқда  0 14:39"Реал" Эдегорни ортга қайтармоқчи  10 14:10Футзал. Олий лига 2-тур учрашувларига Андижон мезбонлик қилади  1 13:43Манба: Отабек Шукуров фаолиятини қаерда давом эттириши маълум  1

Янгилар иккинчи даврани қандай бошлашди? Новости

Янгилар иккинчи даврани қандай бошлашди?

Куни кеча олий лиганинг 16-туридан ўрин олган ўйинлар бўлиб ўтди.

Давралар оралиғида клубларимиз бир қатор футболчилар билан хайрлашишди ва ўз таркибларига янги футболчиларни қўшиб олишди. Биз 16-турда ўзини кўрсатган янги футболчилар ҳақида маълумот беришга қарор қилдик.

"Шўртан" - "Нефтчи"
Ғузорликлар сафида бу турда янгилардан Суннатилла Мамадалиев, Сарваржон Жўраев ва Ботир Қораев каби футболчилар майдонга тушишди. Ботир Қораев жамоани сардор сифатида майдонга бошлаб тушди. "Шўртан" бу турда "Нефтчи"ни 4:1 ҳисобида таслим қилди.

"Нефтчи" сафида Адриан Кашкавал ва Отабек Исроилов ҳаракат қилишди. "Олмалиқ"дан олинган Кашкавал тўлиқ ҳаракат қилган бўлса, "Бухоро"дан келган Исроилов 76-дақиқада захирадан майдонга  тушди.



"Сўғдиёна" - "Қизилқум"

Жиззах жамоаси таркибида Иззатбек Ғаниев, Александр Клецков, Қаҳрамон Баҳодиров, Исломбек Исоқжонов каби янги футболчилар илк бор майдонга тушишди. Иззатбек Ғаниев бу клуб сафидаги илк голини уриш учун 2 дақиқа етарли бўлди.

"Қизилқум" сафида Наврўзбек Алимов асосий таркибда майдонга тушиб 60 дақиқа ўйнаган бўлса, Виктор Клишин 79-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди.



"Бухоро" - "Бунёдкор"
Олий лига аутсайдери таркибида Алишер Санаев, Руслан Мельзиддинов, Азиз Ибрагимов, Павел Смоляченко, Сергей Георгиев ва Максимилиан Фомин каби янги футболчилар майдонга тушишди. Улар орасида Сергей Георгиев илк учрашувдаёқ гол уришга муваффақ бўлди.

"Бунёдкор" таркибида асосий жамоага қайтган Дилшод Жўраев ва "Шўртан"дан олинган Виктор Карпенко майдонга тушишди. Анвар Ражабов эса захирада қолди.



"Қўқон-1912" - "Динамо"
Бу учрашувда мезбонлар сафида янги футболчи майдонга тушмади. Илҳом Комилов, Айбек Нурбоев ва Сухроб Қобилов каби янгилар захирадан ўйинни кузатишди.

"Динамо"да эса Фаррух Шотурсунов, Дилшод Шарофетдинов, Артём Филипосян, Акмал Бозоров, Илҳом Юнусов, Сергей Рекун ва Ҳасан Асқаров каби янги футболчилар ўйнашди. Дилшод Шарофетдинов дебют учрашувидаёқ ўз ҳисобига гол ёзиб қўйди. Фаррух Шотурсунов эса мана шу баҳсда "Динамо" сафидаги энг яхши футболчи деб топилди.



"Олмалиқ" - "Пахтакор"
Игорь Шквирин жамоасида Валерий Фомичев, Саидкомил Акбаров, Алишер Шоғуломов каби ўйинчилар илк бор ҳаракат қилишди. Фомичев 26-дақиқадаёқ қизил карточка олиб майдонни тарк этди. Шоғуломов захирадан майдонга тушиб сариқ карточка олди.

"Пахтакор" иккинчи давра олдидан янги футболчи олгани йўқ.



"Андижон" - "Насаф"
"Бургутлар" сафида янгилардан фақат Абдуллоҳ Олимов захирадан ўйинни кузатди. Анвар Бердиев эса тиббий кўрикдан муваффақиятсиз ўтгани учун майдонга туша олмади.

"Насаф" ҳам "Пахтакор" сингари ёзда янги футболчи харид қилгани йўқ.


"Машъал" - "Навбаҳор"
Муборак жамоаси таркибига икки нафар янги футболчи келганди. "Навбаҳор"га қарши Мирзоҳид Ғофуров захирадан майдонга тушган бўлса, Дилявер Абибуллаев захирада қолдирилди.

"Навбаҳор"да Акмал Ортиқов, Қаҳрамон Маҳамаджонов каби янгилар ва дисквалификация туфайли биринчи даврани ўтказиб юборишга мажбур бўлган Тоҳир Шамсиддинов майдонга тушишди. Даврон Исоқов ва Алибобо Раҳматуллаев каби янгилар захирада қолишди.



"Локомотив" - "Металлург"
Мезбонлар сафида Мўйдин Мамазулумов ўйин қайдномасига киритилди, бироқ захирада қолди.

"Металлург" ёзда трансфер бозорида умуман иштирок этмаган ягона жамоа бўлди. Яъни Рустам Мирсодиқов бошчилигидаги жамоани ҳеч ким тарк этмади ҳам, ҳеч қандай янги футболчи келгани ҳам йўқ.

 

Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика