Янгиланган ФИФА рейтингида Ҳиндистон Ўзбекистондан ўтади
14 сен 2018 11:47
Новости
Янгиланган ФИФА рейтингида Ҳиндистон Ўзбекистондан ўтади
Ушбу рейтингда Бельгия ва Франция терма жамоалари пешқадам бўлишади. Иккала жамоа ҳисобида 1729 очко бўлади. Бу ҳақда Алишер Никимбаев телеграмдаги ўз каналида маълум қилди.
Осиёда Эрон пешқадамликни сақлаб қолади - 33-ўрин. Кейинги ўринларда Австралия (43), Япония (54), Жанубий Корея (55), Саудия Арабистони (71), Сурия (74), Хитой (76), Ливан ва БАА (иккиси 77), Уммон (85), Ироқ (89), Қирғизистон (91), Ҳиндистон (94), Қатар (95) ва Ўзбекистон (97) жойлашади.
Бундан келиб чиқадики Ўзбекистон терма жамоаси икки поғона пастлайди ва Осиё қитъасида 15-ўринга тушади. Айни пайтда Ўзбекистон умумий рейтингда 95-ўринда бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси сентябрь ойи бошида Сурия (1:1) ва Эрон (0:1) билан ўртоқлик учрашувларини ўтказди.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Комментарии