RU

Последние новости

22:23Флик "Реал Мадрид"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  2 21:47Эрлинг Холанд қойилмақом натижа кўрсатмоқда  2 21:23Ла Лига. Араухонинг сўнгги дақиқалардаги голи "Барселона"га "Жирона" устидан ғалаба тақдим этди. Флик четлатилди  64 21:12Суперлига. "Динамо" Самарқанд кунида "Бухоро"ни аяб ўтирмади   29 21:11Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" – "Галатасарай". Шомуродов асосийда, Файзуллаев қайдномада йўқ  12 21:10Шавкат Юсупов: "Пешқадамдан очко олиш биз учун ғалабадек бўлди"  1 21:00АПЛ. "Манчестер Сити" Холанднинг дубли эвазига "Эвертон"ни мағлубиятга учратди  4 20:45"Челси" жуда кўп қизил карточка олмоқда  3 20:43Бундеслига. ​"Бавария" – "Боруссия Д". Бошланғич таркиблар аниқ!  0 20:39АПЛ. "Фулхэм" – "Арсенал". Таркиблар маълум!  2 20:20Мирко Йеличич: "90 дақиқа мобайнида ҳужумда ўйнаб, иккита голни стандартдан ўтказиб юбориш... Бу ҳақда гапириш қийин"  1 19:59БАА Про лигаси. Шукуров ва Мозговой жамоаси йирик ҳисобда мағлуб бўлди  4 19:39Постекоглу АПЛ тарихида энг тез истеъфога чиқарилган мураббий бўлди  2 19:00Суперлига. "Бунёдкор" 9 йилдан сўнг Наманганда "Навбаҳор"дан устун келди  49 18:49АПЛ клубида истеъфо юз берди  3

"Янгиер" бош мураббийи Диёр Мирзабоев: "Ақлга сиғмайди, қандай қилиб 5 та ҳимоячи билан 3 та гол ўтказиб юбориш мумкин? Сабабини жиддий суриштирамиз" Новости

"Янгиер" бош мураббийи Диёр Мирзабоев: "Ақлга сиғмайди, қандай қилиб 5 та ҳимоячи билан 3 та гол ўтказиб юбориш мумкин? Сабабини жиддий суриштирамиз"

Про-лиганинг 17-туридан ўрин олган "Хоразм" - "Янгиер" (3:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Диёр Мирзабоев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Ўйин ҳақида

- Ҳимоядаги хатолар эвазига голлар ўтказиб юбордик. Жамоанинг барча футболчиларига бугунги ўйин учун эътирозим бор. Биринчи бўлим ва иккинчи бўлим бир-биридан фарқ қилди. Иккинчи бўлимда захирадан қўшилган футболчилар ўйинни кучайтирв олишди деб ўйлайман. Бизда ҳам голли вазиятлар бўлди, бироқ фойдалана олмадик.

Ўйинга жамоани мен тайёрлаганман. Бундан келиб чиқади-ки, мен ўз ғояларимга футболчиларга етказиб бера олмаганман. Вазият шу кўринишда бўлса, уларнинг ўйинга бўлган муносабати туфайли узоққа бора олмаслигимиз ойдинлашмоқда. "Хоразм" жамоасини ғалаба билан табриклайман.

- Биринчи ва иккинчи бўлимлар бир-биридан фарқ қилиши сизнинг ўйинга тайёрлаган тактик услубингиз эдими? Таркиб тандашда хатоликка йўл қўйдим деб ўйлайсизми?


- Йўқ, таркиб танлашда хатоликка йўл қўйдим деб ўйламайман. Балки ўйинга тайёрлаган услубим хато бўлгандир. Бугун 5 та ҳимоячи билан ўйнадик, бундан кўзланган мақсадимиз гол ўтказмаслик эди. Ақлга сиғмайди, қандай қилиб 5 та ҳимоячи билан 3 та гол ўтказиб юбориш мумкин? Албатта, буни жиддий суриштириб тагига етамиз.

Захирадан майдонга чиққан футболчиларга миннатдорчилик билдираман. Улар майдонга тушиб қўлларидан келганича ҳаракат қилишди.

- Жамоанинг олдига қандай мақсад қўйилган?

- "Янгиер"ни қабул қилиб олганимда 3 очко билан қуйи ўринларда юрганди. Раҳбарият бизга кучли бешликка кириш вазифасини қўйди. Шунга ҳаракат қилаяпмиз, кетма-кет ўйинларда очколарни қўлга киритдик. Ҳали олдинда 2 ўйинимиз бор ва ушбу имкониятлардан максимал равишда фойдаланишга ҳаракат қиламиз.

Рейтинг: -3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика