RU

Последние новости

17:22"Манчестер Юнайтед" Семеньо бўйича муваффақиятсизликдан кейин "Лейпциг" юлдузига кўз тикди  0 16:54"Атлетико" Сёрлотни 35-40 млн евро эвазига сотишга тайёр  0 16:26"Андижон"га яна бир тажрибали футболчи келмоқда  10 15:59Расман: Драган Черан — "Андижон" футболчиси!  14 15:40Марокаш Африка Миллатлари Кубогида 1,2 млрд долларгача даромад олиши мумкин  0 15:13Гвардиола "Манчестер Сити"нинг ортиқча вазнли футболчиларини четлаштиради  0 14:45Элдор Шомуродов Туркия Суперлигасининг биринчи давра рамзий жамоасидан жой олди  2 14:22Ғалабасиз мавсум  14 13:54Аҳмедов "Навбаҳор"дан кетди: унинг янги жамоаси маълум  19 13:32"Манчестер Юнайтед" "Борнмут" ярим ҳимоячисини шорт-листга қўшди  1 13:03Рэшфорд кейинги режалари билан ўртоқлашди  0 12:34Расман: "Сўғдиёна" сербиялик дарвозабон трансферини эълон қилди  6 12:06Халқаро спорт тадқиқотлари маркази Ўзбекистон Суперлигасининг энг қиммат футболчилари рўйхатини эълон қилди  3 11:42Футзал бўйича Олий лига 7-тур учрашувлари қаерда ўтказилиши маълум  0 11:11U-23 Осиё чемпионати-2018. Тор-мор этилган грандлар, Японияга ёрдам беролмаган Хави Алонсо, самолётдаги раққосалар ҳамда "қор жанги"да қўлга киритилган тарихий чемпионликни ёдга оламиз  5

Янгибозорда давра суҳбати Новости

Янгибозорда давра суҳбати

Хоразмдаги йиғилиш тўғрисида.
Яқинда Хоразм вилояти ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ҳамда Вазирлар маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида футболни ривожлантиришни давлат томонидан янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорини  амалда бажариш бўйича  Хоразм вилояти футбол федерациясининг йиғилиши бўлиб ўтганди.
  
Айни дамда, ушбу йиғилишда қабул қилинган қарорлар асосида  вилоят футбол федерацияси ташаббуси билан жойларда тегишли тадбирлар уюштирилмоқда. Жумладан, Янгибозор туманида туман ҳокими, туман футбол федерацияси президенти Озодбек Мадраҳимов, вилоят футбол федерацияси биринчи вице президенти Равшан Отажонов ва тумандаги 9-сон футбол бўйича Давлат ихтисослаштирилган мактаб интернати директори Ҳамробек Бектемировлар ўртасида давра суҳбати ташкил этилди.
  
Муболаға эмас, кейинги йилларда Янгибозор тумани воҳанинг футболи ривожланган ҳудудлари сифатида эътироф этилмоқда. Бу бор гап. Ўз навбатида янгибозорлик футболчилар вилоят миқёсида ўтказилаётган турли тоифадаги биринчиликларнинг пешқадамига айланган ҳолда, болалар ва аёллар футболида ҳам муносиб из қолдиришяпти. Бинобарин, асосан 9-сон футбол бўйича Давлат ихтисослаштирилган мактаб интернати тарбияланувчиларидан ташкил топган  “Янгибозор” жамоаси ўтган йили вилоят кубоги соҳибига айланишиб, 2-лигада зафар қучишгани сўзимиз исботи саналади.  
  
Умуман, давра суҳбати мобайнида туман жамоалари эришаётган  ушбу ютуқларни  янада мустаҳкамлаш, маҳаллий ёш футболчиларнинг маҳоратларини ошириш борасида ўзаро фикр-мулоҳазалар билдирилди.


Икром  ХУДОЙБЕРГАНОВ.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика